Жума куни
Саъд ибн Убобадан ривоят қилинади: «Ансорийлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Бизга…
Саъд ибн Убобадан ривоят қилинади: «Ансорийлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Бизга…
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Мўминларнинг имон жиҳатидан комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз – аҳли…
Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор», дедилар. «Улар кимлар?» деб…
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонлар зулм қилаётган кишини кўрсаю, золимнинг қўлидан тутиб, зулмидан тўхтатмаса, Аллоҳ…
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қиёмат кунида биринчи бўлиб ҳукм қилинадиган кимса – шаҳид кишидир. Уни келтиришади, сўнг Аллоҳ таоло унга неъматларини танитади, у тан олади. “Булар эвазига нима қилдинг?” деб сўрайди. Шаҳид: “Сенинг йўлингда жанг қилдим, ҳаттоки шаҳид бўлдим”, — дейди. “Ёлғон гапирдинг, сен “фалончи журъатли” деб айтишлари учун жанг қилдинг. Сен истаган нарса айтилди”, — дейди. Сўнг буюради ва у юзи билан судралиб, дўзахга улоқтирилади. Кейин илм ўрганиб, ўргатган ва Қуръон ўқиган кишини келтиришади. Аллоҳ таоло унга неъматларини танитади, у тан олади. “Булар эвазига нима қилдинг?” — деб ундан сўрайди. “Сен учун илм ўрганиб, уни ўргатдим ва Қуръон ўқидим”, — дейди. “Ёлғон айтдинг, сен олим деб айтишлари учун илм ўргандинг ва қори деб айтишлари учун Қуръон ўқидинг. Бу гап айтилди”, — дейди. Сўнг буюради ва у юзи билан судралиб, дўзахга улоқтирилади. Кейин Аллоҳ ризқини кенг қилиб қўйган, турли туман мол-дунё ато этган кишини келтирадилар. Аллоҳ таоло унга неъматларини танитади, у тан олади. “Булар эвазига нима қилдинг?” — деб сўрайди. “Сен инфоқ-эҳсон қилинишини яхши кўрган бирор йўлни қолдирмасдан Сен учун инфоқ қилдим”, — дейди. “Ёлғон айтдинг, сен сахий, деб айтишлари учун шундай қилдинг. Бу нарса айтилди”, — дейди. Сўнг буюради ва у юзи билан судралиб, дўзахга улоқтирилади” (Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган). Бу ҳадисдан маълум бўладики, агар банда ҳар қандай ибодатни, ҳар қандай савобли ишни Аллоҳдан бошқани розилиги учун қилса, унинг бу савобли амали уни дўзахга улоқтирилишига сабаб бўладиган маъсиятга яъни риёга айланиб қолади. Бу дунёга келишимиздан ва яшашимиздан асл мақсад Роббимиз розилигини топиш эмасми эй ғофил инсон! Биз Роббимиз ризосидан кўра ўзимизга ўхшаган ночор ва чорасиз бандалар розилигини устун қўймадикми? Шайтон шу йўл билан жаҳаннамда ўз сафдошларини кўпайтираётганини наҳот англамаётган бўлсак. Ҳар бир ишда, амалда Аллоҳ учун дея фикр юритмас эканмиз, буларнинг барчаси ҳабата болиб амал дафтарларимиз бўш ҳолатда улуғ Роббимиз ҳузурига боришликдан унинг Ўзи асрасин. Муҳаммад МИРМАХАМАТОВ Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Фарз намозларининг аввали бўлмиш бомдод намози жуда қисқа бўлишига қарамай, мўмин учун ҳақиқий имтиҳондир. Банда…
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Биз ғорда яширинган эканимизда мушриклар тепамизда турар эди….
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, Аллоҳ азза…
Баъзан Аллоҳ таоло эришаётган ютуқларимизни, ҳаётдаги ўрнимизни ниятларимизга қараб бераётганини кўриб, қалбимиз жумбушга келади. Агар…
Бу дунёда Аллоҳ таолонинг неъматларига ғарқ бўлмаган инсон топилмаса керак. Барча инсонлар Аллоҳ таолонинг неъматларидан…