Жума куни
19

Mosque in the night in istanbul Turkey
Саъд ибн Убобадан ривоят қилинади:
«Ансорийлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Бизга жума куни ҳақида хабар беринг. Унда қандай яхшиликлар бор?», деди. У зот: «Бу кунда бешта хислат бор. У куни Одам алайҳиссалом яратилган, жума кунда ерга туширилган ва айнан шу куни Аллоҳ таоло у зотни вафот эттирган. Бу кунда бир соат борки, банда Аллоҳ таолодан гуноҳ ва қариндошликни узишдан бошқа нимани сўраса, беради. Шу куни қиёмат қоим бўлади ва шу сабабли жума куни муқарраб фаришталар, осмон, ердаги барча махлуқотлар, тоғлар, шамоллар қўрқиб туради», дедилар».
Ҳадисда жума куни қиёмат қоим бўлиши сабаб, барча махлуқотлар қўрқиб туриши баён қилинган, илло инсонгина бундан ғофил десак муболаға бўлмайди. Неча-неча жумаларни ғафлатда ҳеч нима қилмай, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришини ёлвориб сўраш ўрнига беташвиш, хотиржам ҳолимизда ўтқазаётганимиз жуда ҳам ачинарли холат. Имтиҳон куни тобора яқинлиги биз эса ҳали бунга тайёр эмаслигимиз, савол сўроқдан ҳеч бир Одам фарзанди қутулиб қола олмаслигини биламиз, аммо, бунга жуда ҳам лоқайдмиз. Ахир биз хотиржам ўтқазаётган жумаларимиздан бир куни қиёмат бўлсачи? У ҳолда ахволимиз не кечади? Аллоҳ таоло ўша дахшатли кунда барчамизга раҳм ва марҳамати ила қарашлигини унинг Ўзи насиб айласин.
Муҳаммад МИРМАХАМАТОВ
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
