🇺🇿 “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Миллий юксалишнинг янги Ўзбекистон модели” номли махсус курс давом этмоқда
5

▫️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида устувор вазифалар белгиланган. Ушбу вазифаларга мувофиқ, “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Миллий юксалишнинг янги Ўзбекистон модели” номли махсус курс дарслари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан 2026 йил 7 феврал куни таълим муассасасида «Маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш» мавзусида навбатдаги махсус курс дарси ўтказилди.
🔹 Мазкур дарс жараёнида таълим муассасаси Ўқув ишлар бўйича мудир ўринбосари Ўткир Маҳмудов ва Қарши давлат техника университети катта ўқитувчиси Зиёдулла Эргашевлар ўз маърузаси билан иштирок этди.
🔹 Маърузада Президент Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар атрофлича ёритиб берилди.
🔹 Дарс жараёнида Мурожаатномада илгари сурилган маҳалла инфратузилмасини янада такомиллаштириш, иқтисодиётни технологик ва инновацион ривожланиш моделига ўтказиш, ички бозорда талабни рағбатлантириш, касб-ҳунарларни ривожлантириш ва янги меҳнат бозори архитектурасини яратиш, экологик мувозанатни таъминлаш, яшил энергияни ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий давлат бошқаруви ва адолатли суд тизимидаги ислоҳотлар каби устувор вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.




🔹 Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди. Махсус курс дарси мулоқот руҳида ўтиб, маърузачилар томонидан Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган ғоя ва вазифаларни чуқур ўрганиш муҳим экани таъкидланди.
🔹 Шу каби махсус курс дарслари талабаларнинг ижтимоий-сиёсий билимини ошириш, Янги Ўзбекистон тараққиётига дахлдор муҳим ҳужжатларни чуқур англашга хизмат қилади.
Матбуот хизмати!
