Таниқли уламо Шайх Юсуфхон тўра Шокиров хотирланди
4

Китoб туманидаги Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида таниқли уламо, кўп йиллар давомида диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилган Шайх Юсуфхон тўра Шокиров таваллудининг 100 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирнинг муҳим жиҳатлари:
– Анжуманда алломанинг фарзанди, кўп йиллар диний соҳада самарали меҳнат қилган Муҳаммад Акмалхон домла Шокиров иштирок этди.
– Таълим муассасаси мудири Ўткир Ғузаров Шайх ҳазратларининг илм-фан ва маърифат ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини алоҳида қайд этди.
– Муҳаммад Акмалхон домла оталарининг ҳаёт йўли, илмга бўлган ихлоси ва жамият манфаати йўлидаги ибратли фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Тадбир давомида талабаларга:
– Илм олишнинг юксак мақоми;
– Одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш;
– Илм соҳибига хос масъулиятни ҳис этиш борасида қимматли насиҳатлар берилди.
Тадбир якунида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар ҳақига дуолар қилинди.
Эзгу ниятлар билан юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги сўралди.
Xojabuxoriy.uz












