«Баркамол авлод – 2024» саралаш

“Хожа бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 22-апрель куни “Баркамол авлод – 2024” спорт мусобақасининг саралаш босқичи ўтказилди.
-Таълим муассасаси босқичида иштирокчилар 4 та спорт тури бўйича беллашди: шахмат, теннис, кураш, тош кўтариш.
Ҳар бир бўйича ғолиб бўлган талабалар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Ушбу саралаш босқичда ғолиб бўлган талабалар Республика босқичида иштирок этиш учун 15-16 май кунлари Бухородаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига боради.

“Хожа бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати!