БИТИРУВЧИЛАР ИШГА ТАҚСИМОТ ҚИЛИНДИ
352024 йил 17 апрель куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 37 нафар битирувчиларини ишга тақсимот қилиш бўйича учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмий тақиқот бўлими етакчи мутахассиси Шерзод Чўлпонов, Масжидлар билан ишлаш бўлими масъул ходими Абдуллаев Бахтиёр ҳамда таълим муассасаси мудири Ўткир Ғузаров иштирок этди. Сўзга чиққанлар бугунги кунда юртимизда ва диний соҳада олиб борилаётган хайрли ишлар, ислоҳoтлар ва имкониятлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
Маълумки, таълим муассасаси битирувчилари юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб-имом вазифаларига тақсимот қилинади.
Битирувчилар яшаш манзилига яқин, иш ўрни мавжуд бўлган масжидларга ишга тақсимот қилиниб, тегишли кўрсатма ва вазифалар тушунтириб ўтилди.
Шу билан бирга ўқишни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти, Мир араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактабига ҳамда юртимиздаги олий таълим муассасаларининг бирига ҳужжат топшириб ўқишни давом эттиришлари мумкинлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир сўнгида битирувчи талабаларнинг фикр мулоҳазалари тингланиб, уларнинг ўқиш ва ишларига Аллоҳдан муваффақият сўраб дуо қилинди.


