Закотни фарзлигини ҳикмати.

Муҳтож ва фақирларга раҳм — шавфқат улароқ фақат моли нисобга етган бадавлат кишиларга закотни фарз қилган. Оламлар Роббисига ҳамду сано ва унинг Ҳабиби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга дуру таҳийётларимиз бардавом бўлсин.

Аллоҳ таоло ояти калимада

 وآتوا الزكاة

яъни, “закотни адо қилинг” (Бақара 43 оят) деб амр қилди.

Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

ان النبي صلى الله عليه وسلم بعث معاذا الى اليمن :فقال:أن الله قد افترض عليهم صدقة في اموالهم تؤخذ من أغنياءهم فترد في فقرائهم

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам Маоз розиёллоҳу анъуни Яманга жўнатаётганларида: Албатта Аллоҳ таоло уларга молларидан садақани, бойларидан олиниб камбағалларига беришни фарз қилди деб васият қилдилар.

Закотни адо бўлишидаги ҳикмат шуки, закотни адо қилувчига ҳам олувчига ҳам фойда бор. Яъни фақир ва ҳожатманларга ёрдам бор. Ҳадиси шарифда:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:كل المرئ في ظل صدقته حتى يقض بين الناس

Яъни, пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир киши фақирларни ўртасида тарқатган садақотини соясида бўлади (Қиёматда) деб марҳамат қилдилар. Агар беҳожатлар томонидан ҳожатманд кишиларга ёрдам берилмаса эҳтиёжманд кишиларни эҳтиёжи зиёда бўлиб боради.  Бир ўйлаб кўрсак бундай ҳолат давом этса уларни ўртасида ғазаб пайдо бўлади ва ҳасад кучаяди, нисоб эгалари билан фақирлар ораси узилади ва орада адоват пайдо бўлади. Ҳеч кимга сир эмас адоват бор жойдан барака кўтарилади.

Ҳадиси шарифда:

أن النبي صلى الله عليه وسلم قال:ما أعطي العبد شح هالع وجبن خالع

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: Бандага берилган нарсаларни энг ёмони бахиллик ва қўрқоқликдир деганлар. Аллоҳга шукурки, ўртамизда  Ўзини ҳикматини ато қилди бу улуғ неъмат билан ўртамизда меҳр оқибатни пайдо қилди.

Ҳадиси шарифда:

عن ابي هريرة رضي اللهعنه :قال رسول الله صلى الله عليه وسلم تهادوا تحابوا

бирбирларингизга ҳадя қилинглар, ўзаро муҳаббатни пайдо қиласизлар.

Динимизда закотни уч навга бўладилар.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم لا زكاة في مال حتى يحول عليه الحول

Яъни, Мол нисобга етса ҳам, ҳатто бир йил ўтмагунча закот вожиб бўлмайди деганлар.

  1. Агар бир киши 20 мисқол (85 грамм) тиллога ёки буни (40.000.000) сўм қийматига, кумушдан эса 200 дирҳам (140 грамм) ёки (40.000.000) сўм қийматга эга бўлса (изоҳ 40 млн кўпайиб нисобни бешдан бири (8.000.000) қўшилгунча яъни, (48.000.000 сўм) бўлгунча нисоб ўзгармайди.) Яъни, 7 млн, 8 млн бўлгунича (нисобни бешдан бирига тенг бўлгунича) 40 млн нисобга қўшилмай туради  ва тижорат учун олинган молларни қиймати тилло кумушни нисобда белгиланган кийматига етса булар бир йил тўлиб эгасини мулкида турса, у ҳолда бу молни қирқдан бирини бериши эгасига вожиб бўлади.
  2. Ва яна пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من وجد سعة فلم يضح فلا يقربن مصلانا »

Яъни “Кимки нисобга эга бўла туриб қурбонлик қилмаса намозгоҳларимизга яқинлашмасин дедилар. Агар бир киши нисобга эга бўлса-ю бир йил ўтмаса ҳам у кишига қурбонлик қилиш вожиб: Қурбонликка туя, мол, қўй, эчки дуруст бўлади. Туя, мол қурбонлик қилинганда вожиб бир кишидан етти кишигача, қўй-эчки қурбонлик қилинганда бир кишидан соқит бўлади. Кимки дунёдан ўтганларнинг номидан қурбонлик қилса, савоби ўша ўтган инсонни руҳига етиб боради. Изоҳ туя, мол, етти кишидан дедик. Бунда етти киши ҳам қурбонликни ният қилиши шарт, агар еттитасидан бири ақиқани ёки никоҳ тўйини (тўйга ишлатишни) ният қилса ҳам жоиз бўлади.

  1. Ибни Умар розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

فرض رسول الله صلى الله عليه وسلم زكاة الفطر من رمضان

Яъни Расуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам рамазон ойида фитр садақотини мўминларга вожиб қилдилар.

Агар бир киши ҳожати аслиясидан (улардан фойдаланмаса) ташқари нисоб қийматига эга бўлса, у нисоб кўпаймаса ҳам бир йил ўтмаса ҳам яъни яшамаётган уйлари, фойдаланилмай турган уй- анжомлари ҳожати аслияга қўшилмайди. Шу нисоб қийматга эга инсонларга рамазон ойини фитр садақоти (садақа миқдори ҳар бир кишига икки кг буғдой) вожиб бўлади.

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم ان صدقة الفطر مدان من بر لكل انسان

Ҳар бир киши учун икки ман арпадан садақа фитр бериш вожиб бўлади. Мол дунё бандага Роббиси томонидан берилган инъом экан ҳар бир неъматни шукри бўлганидек, мол-дунёни шукри уни ўрнига инфок қилиш билан бўлади. Аллоҳ таоло неъматларини зиёда қилиб икки дунёмизни обод килсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

 

Хусанов Мирзоназар                

Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси талабаси