КИТОБ ТАҚДИМОТИ

108

Китоб — ҳаёт ҳикматларини ўргатувчи жавоҳирлар сандиғи. У кишида ота-онага меҳр-муҳаббат, эл-юртга садоқат, Ватанга муҳаббатни онгу шуурга сингдиради.
Юртимизда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш, буюк алломаларимиз илмий асарларини тадқиқ этиш ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, айниқса, ёшларни бундай нодир асарлардан баҳраманд этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан 2024 йил 27 февраль куни «Хожа Бухорий махсус ислом таълим муассасасида Искандар домла Халиловнинг “Инсониятнинг энг яхшисини сўзларидан жилоланувчи нурлар” номли китобларининг  Ι-ΙΙ жузларини тақдимот бўлиб ўди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Қашқадарё вилояти вакили Раҳматуллоҳ домла Усмонов, таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Раҳматуллоҳ домла Усмонов ўз сўзида ҳақиқий илмга маънавият орқали эришилиши, китобга бўлган муҳаббат — бу, энг аввало, ватанга, оилага бўлган муҳаббатдир. Бугун олимларимиз, шоиру ёзувчиларимиз қаторида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ходимлари ҳам халқимиз, қолаверса, ёшларимизнинг илм-маърифатли бўлишларида ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Уларни илм-зиё, маънавият тарғиботчилари эканлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар. Тадбир якунида таълим муассасасида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ педагог-ўқитувчи ва талабаларга мазкур китобдан тақдим қилинди.