“ФИРҚАЛАНИШ ЗАЛОЛАТДИР”

2024 йил 27 февраль куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “ФИРҚАЛАНИШ ЗАЛОЛАТДИР” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Қашқадарё вилояти вакили Раҳматуллоҳ домла Усмонов, таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Вилоят бош имоми ўз сўзида тарихда турли хил фирқалар чиққан бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек ўзлари ҳам залолатда бўлишиб, бошқаларни ҳам адаштириб, бузуқ ақидаларга, нотўғри йўлларга бошлаганлар. Бу фирқалар билан курашиш учун эса ҳар-бир замон уламолари астойдил изланиб уларнинг бузуқ ақидаларини фош этганлар,  мусулмонларни бундай йуллардан огоҳлантирганлиги, ўзларининг қўштирноқ ичидаги раҳнамоларидан фатво олиб оддий одамларни йулдан адаштираётганлиги ҳақида ҳамда Ислом дини пок дин, маьрифат дини, тинчлик дини, шу пок динимизни асрашимиз эса бу биз диний соҳа ходимларининг энг устувор бурчимиз эканлиги ҳақида оят-ҳадислар ҳамда ҳаётий мисоллар орқали маъруза қилди. Тадбир сўнгида Раҳматуллоҳ домла Усмонов талаба-ёшлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди.