7 соатда ҚУРЪОНИ КАРИМ хатм қилинди..!

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 1–курс талабаси Анвар қори Шерқулов 30 пора Қуръони каримни 7 соатда ёддан ўқиб хатм қилиб берди.
Қуръони каримни ўқиш жараёнини таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Музаффар Қосимов ва таълим муассасаси устозлари Саидмуҳаммад қори Муҳибуллоев, Ҳикматулло қори Ҳамидов, Оллоёр Омонов ҳамда Асилбек қори Исломов кузатиб бордилар.
Хатм якунида таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Музаффар Қосимов Аллоҳдан юртимизга хайр-барака ва офият сўрадилар. 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берган Анваржон қорига таълим муассасаси мудири Ўткир домла Ғузаров ҳадя сифатида 7 000 000 (миллион) сўмлик сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширди.
Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят ва тахминан 1015030 нуқта, белги, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.