ДИНИМИЗДА ТАВАССУЛНИ ҲУКМИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Ҳамд Аллоҳ таолога    саловат ва саломлар унинг росули МУҲАММАД ﷺга бўлсин. Билинг албатта қилаётган амалларимиз Қуръони каримга, суннатга ва ижмо уммат кўрсатмаларига мувофиқ бўлмоқлиги шарт. Гоҳо тавассул ҳақида турли хил фикрларни эшитиб қоламиз. Тавассулни таърифида

التوسل فهو التقرب إلى الغير ؛ يقال «توسل إلى فلان بكذا » إذا تقرب إليه بشيء

Яъни, бир киши бирор нима билан унга яқинлашса фалончи менга бирор нарса билан яқинлашди деб айтади яъни, тавассул бирор нарса билан ўзгага яқинлашиш деган маънони билдиради. Истелоҳда эса дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога унунг ҳузурида қадрли бўлган нарсани қўшиб дуо килиш васила дейилади. Масалан, Аллоҳ таолони набийлари, сиддиқлар, саҳобалар, тобеъинлар ва солиҳ деб танилган кишилардир. Баъзилар ўзларини солиҳ амалларини ҳам дуоларида васила қиладилар яъни, эй Роббим набийларинг ҳаққи ҳурмати дуоларимни қабул қил деб айтишлик васила дейилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда хабарини берди وابتغوا إليه الوسيلة (Моида, 35 – оят).  Яъни, унга Аллоҳ таолога васила изланглар деб мўминларга амр қилдики, ўзига васила излашларига.  Пайғамбаримиз ﷺ ҳам асхобларига дуоларида васила қилишликни таълимини бердилар.

قد روى الترمذي عن عثمان بن حنيف رضى الله عنه » قال ان رجلا ضرير البصر اتى النبي صلى الله عليه  فقال عدع الله  ان يعافيني :فقال 《ان شبت دعوت وان شيت صبرت  وهو خير  لك 》 قال :فدعه ،فامره ان يتوضىاء فيسن الوضوء ويدعو  بهذا الدعاء » اللهم  اني اسألك  واتوجه إليك بنبيك محمد نبي الرحمة،   يا محمد اني توجهت بك الى ربي في حاجتي هذه لتقضى لي ،اللهم فشفعه في 》

Термизийда келтирилган ҳадиси шарифда Усмон ибн Хунайф розияллоҳу анҳу ривоят қиладиларки Пайғамбаримиз ﷺнинг олдиларига бир кўзи ожиз киши келиб “Я Расулуллоҳ дуо қилинг Аллоҳ менга шифо берсин, шунда Пайғамбаримиз ﷺ айтдиларки агар ҳоҳласанг дуо қиламан ҳоҳласанг сабр қил сабр сен учун яхшироқ деганларида у киши яна дуо сўради. Бас, Пайғамбаримиз ﷺ буюрдиларки чиройли таҳорат қилишликка ва мана бу дуони ўқишликка “Эй Роббим сендан сўрайман ва сенга юзланаман раҳмат пайғамбар Муҳаммад  ﷺни васила қилиб,  Эй, Муҳаммад албатта ушбу ҳожатим раво бўлиши учун Роббимга сизни васила қилиб юзландим  Аллоҳим у зотни мен ҳақимдаги шафоатини қабул қил”, деб дуо қилганларида кўзи ожиз кишининг кўзи очилди. Шу ҳадиси шарифга биноан дуоларда Росулуллоҳ  ﷺни ўртага қўйиб ҳожатларни сўрашлик жоиз эканлигига далил бўлади. Мулла Али Қори ўзларининг “Маносик” ларида айтадиларки, василадан мурод Аллоҳ таолонинг мана бу оятида   يبتغون   إلى   ربهم   الوسيلة    Улар Роббиларига васила изларлар” деб баён қилди. Оятдаги василадан мурод МУҲАММАД ﷺдур деганлар ва бу хабарга зиёда қилдиларки, асҳоби қубурларни саҳоба тобеъинларни ва бошқа мусулмонлардан бўлган солиҳ кишиларни васила қилиш жоиз эканлигига ижмоъ уммат иттифоқ қилишган. Салафи солиҳларимизга эргашган ҳолда бизни замонамизгача тавассулни жоиз эканлигига амал қилиб келинмоқда. Шундай бўлсада баъзи бир бидатчилар тавассулни ширк деб мўмин мусулмонларни куфурда айблашга урунмоқда. Улар Аллоҳдан бошқага дуо ширк куфур деб бузуқ даъволарни қилмоқдалар

ولو كان دعاء غير الله شركا وكفرا لأشكر وكفر كل مصل في صلاته بقوله :(ايها النبي )وكل من نادى احدا مثل ( يا ابي يا ولدي يا رجل )

Ваҳолангки, дуода чақириқ маъноси бор яъни бир инсонни иқболини, юзланишлигини талаб қилинади. Масалан, я Росулоллоҳ, я ота, я она, я ўғлим деган сўзларда ҳам дуо,ч ақириқ маъноси бор. Бир тафаккур қилайлик бу сўзни айтган мусулмонга куфур деган тамғани қўйиш мумкинми. Иймонлик одам ҳаргиз бундай бузуқ тухмат даъвони қилмайди. Бу ҳолатни қандай қилиб ширкка куфурга йўйиш мумкин ваҳолангки, саҳобаи киромлар ҳам тавассул қилганликлари манбааларда маълум. Жумладан саҳиҳи Бухорийда

اخرج البخاري في الصحيح عن انس ابن مالك ان عمر بن الخطاب رضي الله عنه كان إذا قحطوا استسقى بالعباس بن عبد المطلب  فقال  (اللهم إنا كنا نتوسل إليك بنبينا قتسقينا وانا نتوسل إليك بعم نبينا فاسقنا)

Анас ибн Молик р.а. ривоят қилдилар “Албатта ҳазрат Умар р,а. қурғоқчилик вақтида Аббос ибн Мутталиб ила Аллоҳдан сув сўраб дуъ қилгандилар. Эй Роббим албатта биз сенга Набийимизни васила қилиб сув сўраганимизда бизни сув билан сероб қилардинг энди биз сенга Набийимизни амакисини васила қилиб сув сўраймиз бизга сувингни сероб қилгин. Деб дуо қилганларида дарҳол ёмғир ёғиб Аллоҳ уларни сув билан сероб қилди. Бу мисоллар ҳам тавассулни жоиз эканлигини бир далилидир. Бидъатчиларни фитнасидан яна бири тирик инсонни васила қилинади вафот этган кишини васила қилинмайди деган даъволаридир. Аксинча тирик инсондан кўра бу дунёдан ўтган шахс васила қилишликка лойиқроқдур. Чунки, маййит чинакам руҳ руҳ эса тирик жисмдан кўра Аллоҳга яқинроқ бўлади. Аллоҳ таолони ояти  ارجعى   إلى   ربك   راضية   مرضية      (Фажр, 28 –оят).

«Роббингга сен ундан У сендан рози бўлган ҳолинда қайт «бу оятда нафсни фазилатлик эканлигига ишора борки нафсга баданларидан ажраб Аллоҳга қайтишлигига чиройли нидо қилинди. Қиёмат кунида ҳам мўминларга шафоат жоиз бўлади. У шафоатчилар аввало набийлар, сиддиқлар, саҳобалар шаҳидлар ва уламолар бўладилар. Нима нарса ман қилади бу дунёда ҳам у зотларни шафоат қилишини, ваҳолангки уларга Аллоҳ таоло дунё ва охиратда шафоат қилишликка ўзи изн берган бўлса. Юқоридаги баён қилинган хабарлардан маълум бўладики, тавассулни шаръан жоиз эканлиги. Ҳосили калом шуки, васила қилаётан инсон дуосида эътиқод билан дуоларимни фақат Аллоҳ таоло ижобат қилади, ибодат амалларида ҳам ёлғиз яратувчини ният қилади. Бу илмларни яхшилаб ўзлаштириб олсак амалларимиз Аллоҳ таолони даргоҳида бериё ҳусни қабул бўлади. Аксинча жоҳиллик қилиб жонлиқларни ҳам фалон мозорга атадим десак ёки қабрларни зиёрат қилишда қабр соҳибларидан бирор ҳожатларимизни сўрасак амалларимиз зое кетади. Иймонларимиз ҳам хавф остида қолади. Шу боисдан биз мўминлар ибодатларимизни шариатга мувофиқ қилмоғимиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизни иймонимиз тақозо қилган ишларда бардавом қилсин. Омин!!!

 Хусанов Мирзоназар

Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси талабаси

 

Фойдаланилган манбалар:

 

Тафсир Ибни касир.

رسالة  في  إبطال  مذهب  الوها بية