“Жаҳолатга қарши маърифат”

18 январь куни Қашқадарё вилояти ИИБ бошқармаси ходимлари томонидан “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуси шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда билим юрти мудири Ўткир Ғузаров, Қашқадарё вилоят ДХХ бошқармаси ходими Холматов Абдулазиз, вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш бошқармаси Мафкуравий тарғибот бўлими бошлиғи майор Фирдавс Муҳаммадиев, Китоб туман ИИБ терроризм ва жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Тоҳир Тошев, Республика маънавият ва маърифат Китоб тумани бўлинмаси раҳбари Гуландом Сатторова ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси Китоб туман мутахассиси Яшин Тўраевлар юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган қулай шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб, ёшларни турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш ҳақида керакли кўрсатмалар маърузачилар томонидан айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олдилар.

«Хожа Бухорий» ислом билим юрти матбуот хизмати