Таълим муассасасида ташкил қилинган тўгаракларга фаол қатнашувчи талабалар рағбатлантирилди…

Таълим муассасасида таълим – тарбия самарадорлигини янада ошириш, талабаларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил қилиш, фанлардан билимларини янада кучайтириш ҳамда иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фиқҳ, ақоид, араб тили, тафсир, ислом тарихи, форс тили ва касбга йўналтириш бўйича фан тўгараклари ташкил қилинган.
Жорий йилнинг 15 январ куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида фиқҳ фанидан қўшимча тўгарак машғулотларида фаол қатнашган 3-4 курс талабалари рағбатлантирилди.
Фиқҳ фанидан “Фатҳу бобил иноя 2-китоб” қўлланмаси аллома Мулла Алий Қори қаламига мансуб бўлган, 3-жилддан иборат қўлланмаси асосида қўшимча тўгарак дарслари олиб борилган. Ушбу китоб мухтасарул виқоя китобининг шарҳлардан бири бўлиб, ҳанафий мазҳаби бўйича битилган мўътабар китоблардандир. Фатҳу бобил иноя китобида, мухтасарул виқоядаги келтирилган матнларни ҳар бир масалани иллатини Қуръони карим ва ҳадиси шарифда келган далиллар асосида ёритилган.
Ўтказилган қўшимча тўгарак давомида фаол қатнашган талабалар эришган намунали натижалари учун фан ўқитувчиси М. Махсумовнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Тадбирда иштирок этган таълим муассасаси мудири Ў. Ғузаров қўшимча фан тўгарак талабаларига билимларини янада мустаҳкам давом эттириш муносабати билан илм талаби йўлида ҳамиша серғайрат ва бардавом бўлиш кераклигини, қандай илм бўлишидан қатъий назар илмни янада мукаммал ўрганиш лозимлигини таъкидлаб, илиқ муносабатлар билдирди.

«Хожа Бухорий» ислом билим юрти матбуот хизмати