ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!
21

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023-йил 22-декабр куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ Китоб туманидаги маҳаллаларда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирларининг навбатдагиси “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ташкил қилинди.
Ушбу тадбирда “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудир Ў.Ғузаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Г.Сатторова, “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Абдураҳмонов ҳамда маҳалла нуронийлари, онахонлар, таълим муассасаси талабалари ва “Қалқон” мактаби ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.
Тадбир аввалида таълим муассасаси мудири Ў.Ғузаров оилаларимизда, маҳаллаларимизда вояга етаётган фарзандларимизни бузғунчи таъсирлардан асраш, келажагимизни ёвуз кучларга бериб қўймаслигимиз, жамиятимизда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлашга барчамиз бирдек масъуллигимиз ҳақида гапириб, сўз навбатини Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Г.Сатторовага берди.
Г.Сатторова “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирларини ўтказишдан мақсад — Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали содда ва тушунарли шаклларда етказиш, аҳолининг кайфиятини кўтариш ва дахлдорлигини оширишдан иборат еканлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида викторина савллорига фаол иштирок этган маҳалла аҳлидан ташриф буюрган иштирокчиларга Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан китоблар тақдим қилинди.










