Замонавий педтехнологиядан унумли фойдаланиш семинари
8

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча диний таълим муассасаларида 2023 йил 24-декабрдан 2024 йил 7-январгача қишки таътил даври етиб белгиланган. Қишки таътил давомида “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагогик-ўқитувчилари ва ходимлари учун қисқа муддатли ўқув семинарлари ташкил етилди.
Ўқув семинарлари:
— Ўқув жараёнига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш,
— Замонавий педагогик технологиялар ва методларни таълимда жорий қилиш;
— Маҳорат дарсларини ташкил етиш ва ўтказиш тартиблари;
— Ихтисослик фанларини ўқитишдаги долзарб вазифалар;
— Ҳужжат юритиш ишларини ва AРМ ни рақамлаштириш;
мавзуларида бўлиб ўтди.
Ўқув семинарларига Шаҳрисабз давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Меҳрожхон Саидов, мазкур институтнинг катта ўқитувчиси Усмонхон Назиров, Қашқадарё вилояти фан ва инновациялар бошқармаси Китоб туман 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Муроджон Қобилов, ИТ соҳаси мутахассиси Рустамов Aзизжонлар таклиф етилди.
Келгусида Шаҳрисабз давлат педагогика институти билан очиқ дарслар самарадорлигини ошириш, ўзаро намунали очиқ дарслар ташкил етиш, ёш ўқитувчиларнинг тажрибаларини мунтазам ошириб бориш каби ишлар юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш, институт ва билим юрти талабалари ўртасида турли ижодий танловлар ва учрашувлар ташкил етиш бўйича келишиб олинди.





