«Амалиётчилар билан учрашув»

16

«Амалиётчилар билан учрашув»

Ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги «Имом Бухорий» номидаги Тошкент ислом институти ва «Мир Араб» олий мадрасасининг битирувчи курс талабалари ўрта махсус ислом таълим муассасасаларига малакавий амалиёт ўташ учун юборилади. Жорий йил ҳам «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ноябрь-декабрь ойлари давомида педагогик амалиёт ўташ учун битирувчи курс талабалари келиб амалиёт ўтаб келмоқда. 1- декабрь куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида амалиёт ўтаётган 6 нафар амалиётчининг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент ислом институтининг «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси катта ўқитувчиси Маманасиров Фахриддин домла ислом таълим муассасасига ташриф буюрди. Ташриф давомида Амалиётчи талабаларга яратилган зарур шарт-шароитлар ҳамда амалиётчилар фаолияти билан яқиндан танишиб тегишли кўрсатмалар бериб ўтди. Шу билан бирга Фахриддин домла билим юрти талабалари билан ҳам учрашиб ўз панду насиҳатларини бериб ўтдилар.

 

«Хожа Бухорий» ислом таълим муассасаси Матбуот хизмати