16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни
22

Мамлакатимиз тараққиётининг янги даврида барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада, хусусан, эътиқод эркинлиги ва бағрикенглик йўналишида тегишли давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда салмоқли ишлар амалга ошириляпти. Айниқса, виждон эркинлиги бўйича фуқароларнинг конституцион ҳуқуқини таъминлаш, жамиятда динлараро ҳамжиҳатлик ғояларини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Билим юртида 2023 йил 16 ноябр куни «16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни»га бағишлаб «Ўзбекистон бағрикенглик диёри» мавзусида давра суҳбати ташкил қилди.


Унда билим юртининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Музаффар Қосимов қуйидагича маъруза қилиб, бағрикенглик аввало шахсга кейин эса жамиятга ва бутун давлатга келтирадиган фойдалари ва мамлакат тараққиёти йўлидаги манфаатларида ўзига хос алоқалари ҳақида тўхталиб ўтди.
