ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

20

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2023 йил ноябрь ойи “Калом илми-Ақоид” фани ойлиги муносабати билан танлов ўтказилди. Танлов қуйидаги шартлар асосида бўлиб ўтди:
1. — 2 курслар ўртасида- Фиқҳул акбар матнини тўлиқ ёддан айтиш (Мант тўлиқ, равон таржимаси билан ёдланиши керак)
2. — 3 курслар ўртасида- Тест саволлари (Еътиқод дурдоланалари китоби асосида 30 та тест берилади)
3. — 4 курслар ўртасида- Мақола ёзиш (Ақоид илмига оид долзарб мавзуларда мақолалар ёзиш).
Биринчи шарт бўйича 2- курс талабаларидан жами 8 нафар талаба иштирок эткан бўлса, шундан 2 А гуруҳ талабаси Омонов Камолиддин Тўра ўғли тўлиқ, мутлақо адашмасдан, маънолари билан бир меъёрда айтиб берди ва биринчи ўринни қўлга киритди.
Иккинчи шарт бўйича 3-курс талабалари ўртасида 15 нафар талаба иштирок этди ва шундан, энг юқори баллни 3 В гуруҳ талабаси Жуманазаров Низомиддин Мавлонберди ўғли 90 балл билан биринчи ўринни қўлга киритди.
Учинчи шарт бўйича 4-курс талабалари орасидан 4 В гуруҳ талабаси Хуррамов Исроилнинг “Фиқҳул акбар Абу Ҳанифанинг китоби эмасми?” мақоласи энг яхши мақола деб топилди.
Ҳамда таълим муассасаси талабалари ўртасида ўтказилган “Азон мусобақаси” бўйича Сайфуллаев Фазлиддин ҳакамлар томонидан ғолиб деб топилди.
Ўтказилган ушбу танлов ва мусобақа ғолиблари таълим муассаса томонидан муносиб тақдирланди.