ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ — ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ

16

2023-йил 3- ноябр куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Имом Бухорий мероси — ёт ғояларга қарши” мавзуси асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий Халқаро илмий – тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ш.Умаров, мазкур марказнинг илмий ходимлари Б.Махмудов, А.Муҳаммадиев , С.Абдувоҳидов, Дин ишлари бўйича Китоб туман вакили Я.Тўраев ҳамда таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.
Унда Марказ тарғиботчилари Ш.Умаров, Б.Маҳмудов, С.Абдувоитов ва А.Мамадалийев талабаларга сўнгги пайтларда авж олаётган маънавий таҳдидлар, интернет ва ижтимоий саҳифалардан фойдаланишнинг қоида ва одоблари, ёт оқимлар таъсиридан сақланиш чоралари хусусида маълумот берди.
Тадбир доирасида Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тақдимоти ва талаба ёшлар билан викторина савол-жавоб ўтказилиб фаол қатнашган иштирокчилар Марказ томонидан нашр этилган китоблар билан тақдирланди.