“ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР”

22

2023 йил 14 октябрь куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлиди шарифлари муносабати билан “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат мусобақаси ўтказилди.
Ундан кўзланган асосий мақсад ўқитувчи ва талабалар, шунингдек барча мўмин мусулмонларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатларини пайдо қилиш ва уни янада зиёда қилиш, қалбларига ўз пайғамбарларига муҳаббат руҳини улашиш, дилларида шу туйғуни уйғотиш, кучайтириш ва сайқаллашдир.
Мазкур мусобақада ҳар-бир курсдан биттадан жамоа иштирок этди. Иштирокчилар қуйидаги 4 та шарт бўйича беллашдилар.
1) Сийратга алоқадор мақола ёзиш;
2) Сийратга оид тезкор савол-жавоб;
3) Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг шамоиллари тўғрисида ҳадислар асосида савол –жавоб;
4) Сийратга оид шеър, таъсирли ҳикоя, Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақларида нозил қилинган оятларни тафсир қилиб бериш, Расулуллоҳ алайҳиссалом билан содир бўлган воқеъаларни айтиб бериш;
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари синчковлик билан иштирокчиларни кузатиб боришди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида, 3-курс талабалари фахрли биринчи, 4-курс талабалари иккинчи ва 1-курс талабалари учинчи ўринни эгаллашди. Барча иштирокчилар таълим муассасаси раҳбарияти томонидан ДИПЛОМ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.