УСТОЗЛАР ДОИМ ЭЪЗОЗДА!
25

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси томонидан “1 октябрь — Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан “УСТОЗЛАР ДОИМ ЭЪЗОЗДА!” деб номланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ва талаба-ёшлари иштирок этишди.
Тадбирни таълим муассасасининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Қосимов очиб, таълим муассасасининг педагог-ўқитувчиларини байрам билан муборакбод этиб, табрик навбатини талабаларга берди. Талабалар ўз табрикларида: Устоз, ўқитувчи, мураббий деганда барчамизнинг кўз ўнгимизда қўлимизга қалам ушлатиб, илк ҳарф ва ёзувни ўргатган фидойи муаллим, ҳокисор инсон гавдаланади. Фидойилик билан ўқитувчиликдек масъулиятли ва шарафли касбни эъзозлаб меҳнат қилаётган инсонларга ҳар қанча эҳтиром кўрсатсак кам эканлиги ҳақида тўхталиб ўтишди.
Тадбирда “1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан диний таълим соҳадаги самарали фаолияти учун талаба-ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаб келаётган таълим муассасасининг жонкуяр, фидойи ўқитувчи-мураббийлардан Тошқулов Махтумқули Махматқулович, Муҳибуллоев СаидМуҳаммад Довудхон ўғли ҳамда Махсумов Шомақсуд Махмуд ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан МАҚТОВ ЁРЛИҒИ билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида, таълим муассасаси мудири Ў. Ғузаров томонидан барча устоз-мураббийлар ҳамда талаба-ёшлар байрам дастурхонига таклиф этилди.




