Тинчлик ва барқарорлик — энг олий мақсадимиз!
22

Тинчлик ва барқарорлик — энг олий мақсадимиз!
Бугунги кунда халқимизни хоссатан ёшларни радикал ғоялар таъсиридан асраш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. 2023 йил 27 сентябр куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирокида “Тинчлик ва барқарорлик — энг олий неъмат” мавзусида диний-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими З.Султонов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи С.Шерхонов
иштирок этдилар.






Суҳбат аввалида экстремистик контентларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, жамиятда радикал ғоялар тарқалишига қарши чора-тадбирлар самарадорлигига эришиш, экстремизм ғояларининг таъсирини бартараф этиш, медиа майдонда бундай ғояларини тарқатилишига қарши кўрилаётган тизимли ишлар юзасидан тушунчалар берилди.
Мазкур суҳбат давомида соҳа мутахассислари томонидан жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳамда ёшларни Ватанга садоқатли ва баркамол қилиб тарбиялаш, уларни турли зўравонлик кайфиятидаги гуруҳларига қўшилиб кетмасликлари ва ёт ғоялар таҳдидларидан ўзларини асрашлари ҳамда кийиниш маданияти юзасидан керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек, интернет тармоғида ахборот ва мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш, жамиятда диний бағрикенгликни таъминлаш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этиши юзасидан сўз юритилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Ўзбекистон фуқароларининг миллати, ирқи, дини ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар давлат ҳимоясида экани ва қонун олдида тенглиги ҳамда уларнинг дин соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминлангани масаласи Конституцияда ўз аксини топганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Суҳбат якунида муҳокама этилган мавзулар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.
