Китоб – ҳаётни ўргатувчи мураббий

16

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида
“Китоб – ҳаётни ўргатувчи мураббий” мавзусида ўтказилган китоблар кўргазмаси

Юртимизда ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш учун бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Албатта бу ислоҳотлар ҳам бежизга эмас, бинобарин, келажак авлоднинг камолоти илм олиш, билимли бўлиш билан белгиланади.
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти талабаларини китобхонликка қизиқишини янада ошириш мақсадида билим юртининг Ахборот – ресурс маркази томонидан бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар кўргазмаси ташкил етилди.
Албатта, китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари юксалиб боради. Ҳаёт китоб билан сермазмун ўтади, яхши китоб тўғри йўл кўрсатади, мутолаа нафақат илмли қилади, балки ҳеч қачон ҳис етмаган завқни ҳам бахш этади. Бунинг учун эса илм ўрганиб, китоб ўқиб, билимли бўлиши даркор.

Кўргазма давомида Ахборот ресурс маркази мудири И. Эшбеков билим юрти талабаларига китоблар тўғрисида маълумот бериб ўтаркан илм олишда аввало ният холис бўлиши, илм тақво асосида ва Яратган Аллоҳ ризоси учун бўлгандагина кишига ва бошқаларга фойдали бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, бу хусусда ҳар соҳада инсониятга буюк илмий меросларни тақдим этган ўтмиш алломаларимиз ҳаётларини ўрганиш мақсадга мувофиқлигини билдирди. Сўзида давом этиб, юртимизда олиб борилаётган маърифий соҳадаги туб ислоҳотлар, билим олиш, китоб ўқиш ва халқимизнинг ҳар томонлама маърифатли қилиш йўлида юрт бошимиз раҳбарликларида олиб борилаётган кенг кўламли хайрли ишларни ҳам зикр қилиб ўтдилди. Кўргазма сўнгида билим юрти талабалари томонидан берилган саволларга ҳам батафсил жавоб бердилар.