«Хожа Бухорий»да Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда
18

Юртимизда 2023 йил 18 март куни “Умумхалқ хайрия ҳашари” деб эълон қилинган кун муносабати билан “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида ҳам ҳашар ташкил қилинди.
Ҳашарда билим юртининг ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалари (жами 185 нафар) киши иштирок этди. Билим юрти ҳудудидаги ерлар чопилди, дарахтлар таглари юмшатилди, дарахтлар, гулларга шакл берилди ва таглари оқланди. Билим юрти ҳудуди ва ташқарисидаги 485 метр ариқлар тозаланди, билим юрти ҳудудидаги ва кўчалардаги жами 120 м.квадрат деворлар оқланди чопилган ерларга турли хилдаги гуллар экилди ва сув сепилиб супурилди. Билим юрти ўқитувчи, ишчи-ходимлари ўз яшаш хонадонлари, таълим муассасаси ҳудуди яқинидаги аҳоли хонадонлари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинига 100 дона мевали ва манзалари дарахтлар экишди.














Ҳашарчилар томонидан билим юрти ўқув хоналари, мажлислар зали ва коридорларда тозалик ишлари олиб борилиб, дераза-эшиклар ва бошқа барча жойлар артиб-тозалаб чиқилди ҳамда билим юрти ўқув биносидаги гулларга ишлов берилди. Шунингдек, ўқитувчи ва талабалар билим юрти ҳудудига яқин жойлашган “Тошкент” ва “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинларига бориб, маҳалла кўчаларидаги ободонлаштириш ишларида ҳам фаол қатнашиб, маҳаллаларда истиқомат қиладиган боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган хонадон соҳибларига ҳам ободонлаштириш ишларида ёрдам берди.
Билим юрти матбуот хизмати
