БИТИРУВЧИ ТАЛАБАЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ!!!

16

2023 йил 19 апрель куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртини битираётган ёшлар билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхоновнинг очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Салоҳиддин Шерхонов битирувчи ёшларга диний соҳада яратилган шарт-шароитлар, имконият ва имтиёзлар билан таништирди ҳамда олий ўқув юртига ўқишга бориш, ишга жойлашиш борасида йўл-йўриқлар кўрсатди ҳамда мустақил ҳаёт йўлида ўз муносиб ўринларини эгаллашлари борасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти доимо энг яқин маслаҳатчи ва кўмакчи эканлигини билдирди ва исталган пайтда мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлади.
Учрашув давомида битирувчи талабалар ўзларининг доимий яшаш манзилларига яқин жойлашган диний ташкилотларда иш фаолиятини давом эттиришлари режалаштирилди.


Шундан сўнг очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда битирувчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонорвга тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига батафсил жавоблар олишди.

«Хожа Бухорий» ислом билим юрти Матбуот хизмати