“Илм баҳси” ЗАКОВАТ мусобақаси

16

2023 йил 25 февраль куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 1-А ва 1-Б босқич талабалари ўртасида ФИҚҲ ва АРАБ тили (сарф) фанларидан “Илм баҳси” заковат мусобақаси бўлиб ўтди.
Пайғамбаримиз ﷺ бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: “Илм – хазинадир, унинг калити саволдир. Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, яъни ўқимишли одам, эшитувчи ва уларни дўст тутувчи”.
Бугунги тадбир ҳам савол-жавоб тарзида яъни ўқиб ўрганган илмларни мустаҳкамлаб олиш ва барча иштирок этганларга манфаатли бўлиши учун ташкил этилди.
Мусобақа натижасига кўра ғолиб деб аниқланган 1-А гуруҳ талабалари билим юрти маъмурияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Билим юрти матбуот хизмати