Зинога яқинлашманглар!

38

Зино луғатда “фужур”,  яъни фожир, жирканч иш маъносида келади.
Исломда қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бўлса, албатта у ҳаром қилинган. Зино ҳам одамларга моддий ва маънавий зарарлар келтиради ва улар орасида турли хил олдин кузатилмаган касалликларни келтириб чиқаради.

Бу ҳадисда келган хабарни бугунги кунда ҳақлигини кўриб турибмиз. Ота-боболаримиз ҳатто эшитмаган ваболарни биз бошимиздан ўтқазмоқдамиз. Буларнинг барчаси зинонинг касофатидир.

Имом Аҳмад Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эркак ва аёл ҳоли қолсалар учинчилари шайтон бўлади” деб айтганлар.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Ҳеч бирингиз никоҳида бўлмаган ёки бирорта маҳрами бўлмаган аёл ила бир уйда (бошқа хонада бўлса ҳам) тунаб қолмасин”.
Бу ҳадисга эътибор беринг, жамиятни таназзулга олиб борадиган зинодан сақлаш учун Пайғамбаримиз бегона аёллар билан ҳолий қолмаслик, агар ҳолий қолсалар унинг нақадар зарарли оқибатларга  олиб келишини хабарини бераяптилар. Албатта зинодан узоқ бўлишимиз учун зинокорлардан узоқ бўлишимиз керак бўлади. Одобсиз эркак ва аёллар билан дўстлашиш ҳам зинога олиб борувчи йўллардандир. Бундай инсонлар билан муносабат қуриш, улар билан дўст бўлиш гуноҳ ишларга бошлайдиган омил бўлганлиги учун мумкин эмас.

Яхши дўст ва ёмон дўстнинг васфини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал суратда баён қилиб берганлар: “Яхши ҳамроҳ ва ёмон ҳамроҳнинг мисоли хушбўй атир сотувчи ва темирга дам урувчи кабидир. Хушбўй атир сотувчи ё сенга хушбўйлик суртиб қўяди ё ундан хушбўйлик сотиб оласан ё ундан келаётган хушбўй ҳиддан баҳра оласан. Темирга дам урувчи эса ё киймингни бир четини куйдириб қўйиши мумкин ё ундан қўланса ҳид келиб туради”. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Ёмон инсонлар билан бирга улфат бўлиш манаман деган инсонларни ҳам бадном қилган. Бунга тарихдан ва ҳозирги кунимиздан сон–саноқсиз мисоллар келтириш мумкин. Бундай одамлар беайб инсонларни нафақат фаҳш кўчасига балки бошқа ҳалокат кўчаларига ҳам етаклаб кетадилар. Бундан сақланиш ва ўз атрофидагиларни сақлаш ҳар бир мўминнинг амалидир. Инсонни фаҳшга олиб борувчи йўллардан яна бири фаҳш бор жойларга боришдир. Кўмир конига кирган одамнинг кийими ва бадани қора бўлиб чиққанидек, бундай жойларга борган одам албатта гуноҳкор бўлиб чиқади. Бу эса мутлақо мумкин эмас.  Шунингдек фаҳш жойларни ташкил этиш, ундай жойларни ишлашига тўсқинлик қилмаслик ҳам ҳаромдир. Қолаверса, зино қарз. Ким зино қилса тўлаб беради дейилган. Кимки зино ва фаҳш иш қилиб юрса, унинг бадалини  фарзанд ва набиралари албатта тўлаб беради.

Шундай экан, бугун зўрман, пулим бор, куч-қудратим бор юриб қолай деб зино кўчасида юрганлар наслидан юзини ерга қаратадиганлар чиқишига тайёр турсинлар.
Аллоҳ таоло жамиятни таназзулга олиб борадиган хар қандай гунохдан  асрасин.

 

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти

Омонов Оллоёр