ХАТМОНА 2025
24

24-июн куни «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасасида битирувчи курс талабаларининг хатмона тадбири бўлиб ўтди.
➡️ Тадбир Қуръон тиловати ва дуолар билан бошланди. Шундан сўнг таълим муассасаси мудири ўринбосари устоз Музаффар домла Қосимов барчани бу муборак кун билан қутлаб, талабаларнинг катта ҳаётга қадам қўйгани уларга хайрли бўлишини тилади.
➡️ Талабаларни қутлаш учун сўзга чиққан меҳмонлар ва таълим муассасаси устозлари ўзларининг дил изҳорларини билдириб битирувчи талабаларнинг ҳақларига дуолар қилдилар.
➡️ Файзли маросимда профессор — ўқитувчилар, фахрий меҳмонлар ва ота-оналар иштирок этди.
✨ “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати!










