ВАТАНГА САДОҚАТ – ЭНГ ОЛИЙ БУРЧ!
29

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Китоб туманидаги “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчи, ишчи-ходимлари ва талабалари иштирокида “Ватанга садоқат — энг олий бурч” мавзусида маънавий — маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирга Ўзбекитон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Р.Усмонов ҳамда ҳуқуқ- тартибот органлари ходимлари таклиф этилди.




Тадбирда мамлакатимизда сўнгги йилларда Юртбошимиз бошчилигида диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг кенг миқёсда амалга оширилганлиги, халқимизнинг асрлар давомида соф ислом динига эътиқод қилганлиги, бу заминда ислом динини тараққий этишига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққанлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, маърузачилар томонидан баъзи ёшларимизнинг адашиб турли ёт ғоя ва оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларининг учраши ташвишли эканлиги, унинг салбий ҳолатларини олдини олиш учун ёшларимиз онгида мустаҳкам мафкуравий иммунитет жуда зарур эканлиги ҳаётий мисоллар билан кўрсатиб ўтилди. Диний таълимни ўрганиш ва ўргатиш белгиланган тартиб қоидалар асосида бўлиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбир сўнггида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди ҳамда талабаларнинг ўқиш ва изланишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб хайрли дуолар қилинди.
Матбуот хизмати
