Ёнғин хавфсизлиги ойлигини намунали ўтказайлик!
33

Ўзбекистонда ҳукумат комиссиясининг тегишли баёни билан 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилиши муносабати билан 03 декабрь куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида ҳам соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирга Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Н.Абдуллаев, туман ФВ бўлими бошлиғи А.Болтаев ҳамда масъул ходимлари ўқитувчи ва талабаларга ёнғин хавфсизлиги бўйича ўзларининг керакли тавсия ва кўрсатмаларини беришди.








Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.
