Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби

“Хожа Бухорий” таълим муассасасида “1-декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатига Китоб туман тиббиёт бирлашмаси пульмонология бўлими шифокори Қурбон Султонов таклиф этилди.
Қ. Султонов ўз маърузаси давомида ОИВ инфекцияси 3 хил йўл: 1. Қон орқали 2. Жинсий йўл орқали 3. ОИВ инфекцияли онадан болага юқиши ҳақида айтиб ўтди.

Ундан ташқари ОИВ инфекцияси қайси ҳолатда юқмаслиги, мазкур инфекцияни юқтириб олмаслик қандай йўллари мавжуд эканлиги ҳамда касаллик белгилари ҳақида маълумот берди. Давра суҳбати сўнгида мутахассис мударрис ҳамда талабалар томонидан берилган мавзуга оид саволларига батафсил жавоб берди.