Президент Шавкат Мирзиеёв Мадинаи мунавварада Расулуллоҳ равзаларини зиёрат қилади

20

Саудия Арабистони подшоси Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига кўра Саудия Арабистонига борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Мадинаи Мунаввара шаҳридаги шаҳзода бин Абдулазиз номидаги аэропортга қўнди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунавварада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларини зиёрат қилиш билан бошланади.

Зиёрат давомида давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва ҳукумат вакиллари ҳамроҳлик қилмоқдалар.