Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз
14

2022 йил 2 июль куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида қабул 2022-2023 ўқув йили жараёнларини очиқ ва ошкора, шаффоф ўтказилишини таъминлаш, турли нохолис фикрларни олдини олиш мақсадида билим юртининг профессор-ўқитувчи ва ходимлари учун “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз” мавзусида соҳа мутахассислари жалб қилган ҳолда давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур давра суҳбатида Республика маънавият ва маърифат маркази Китоб туман бўлинмаси раҳбари Г.Сатторова, Китоб туман ҳокими маслаҳатчиси Л.Уроқова ҳамда Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси У.Аҳмадовлар иштирок этиб мавзу юзасидан маърузалар қилиб беришди.




