ОЧИҚ МУЛОҚОТ

12

2021 йил 10 декабрь куни «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбаев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими ўринбосари Акбар Дўсматов ва ЎМИ нинг Қашқадарё вилояти вакили ўринбосари Муҳаммади Қораевлар иштирок этиб, билим юрти ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалари билан дилдан суҳбат қуриб, уларга ўқиш ва ишларида зарур бўладиган тавсия ва кўрсатмаларини беришди.

Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Билим юрти матбуот хизмати