Байроғимиз — ифтихоримиз
14

2021 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида “Байроғимиз — ифтихоримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатида маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари М.Қосимов, Республика маънавият ва маърифат маркази Китоб туман бўлими раҳбари Г.Сатторова ва Миллий тикланиш демократик партияси туман кенгаши раиси Б.Ёровлар билим юрти талаба-ёшларига мавзуга оид маърузалар қилиб беришди. Давра суҳбати сўнгида талаба-ёшлар ўзларни қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.




Билим юрти матбуот хизмати
