Ижтимоий тармоқлар хавфи

34

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Улар ахборот олиш, мулоқот қилиш ва билим ошириш учун кенг имконият яратади. Бироқ улардан нотўғри фойдаланиш турли салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.

Айрим ҳолларда ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар, ёт ғоялар ва зарарли контент тарқалади. Бундан ташқари, шахсий маълумотларни ошкор қилиш, вақтни беҳуда сарфлаш ва интернетга ҳаддан ташқари боғланиб қолиш ҳам жиддий муаммолардан ҳисобланади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ шундай деганлар: «Кишига гуноҳ сифатида эшитган ҳар бир нарсасини гапиравериши кифоядир». Бу ҳадис ҳар қандай хабарни текширмасдан тарқатмаслик лозимлигини эслатади.

Хулоса қилиб айтганда ижтимоий тармоқлардан онгли ва масъулият билан фойдаланиш, ахборотнинг ишончлилигини текшириш ҳамда вақтни самарали бошқариш ҳар бир инсон учун муҳимдир.

Алимардон Кароматов