Ёшлар тарбияси — миллат келажаги
19

Ёшлар — миллатнинг келажаги. Бугунги ахборот асрида турли ёт ғоялар ва ёлғон маълумотлар ёшлар онгига таъсир ўтказишга уриниши мумкин. Шунинг учун уларни илм-маърифат, миллий қадриятлар ва танқидий фикрлаш руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга.
Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ шундай марҳамат қилганлар: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир». Бу ҳадис ёшларнинг билим олиш, ҳақиқатни англаш ва нотўғри ғояларга эргашмасликда илмнинг нақадар муҳим эканини кўрсатади.
Оила, мактаб ва жамият ёшларда ватанпарварлик, ҳалоллик ва масъулият туйғусини шакллантириши, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиши зарур. Илмли, онгли ва мустақил фикрлайдиган ёшлар ҳар қандай зарарли ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетга эга бўладилар.
Ёшларни ёт ғоялардан асрашнинг энг ишончли йўли — уларни илм, яхши тарбия ва юксак маънавият билан камол топтиришдир.
Азамат Усмонов
