ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ САНАСИ ВА МАНЗИЛИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
29

2025-2026 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ҳамда Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун кириш имтиҳонлари санаси ва манзиллари билан танишинг:
⏺ 1-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ (https://maps.app.goo.gl/Vmbm88k5b7tJg9WH6)
29-31 июль кунлари Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди мажлислар зали;
⏺ 2-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ (https://maps.app.goo.gl/4LDn82ij51CtGkzq5)
5-7 август кунлари Наманган вилояти Наманган шаҳридаги «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
⏺ 3-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ (https://maps.app.goo.gl/E5fnbp9h4M34JbMV9)
11 август куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази;
⏺ 4-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ (https://maps.app.goo.gl/NwTKBd1QPhnj66sG9)
13 август куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси;
⏺ 5-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ (https://maps.app.goo.gl/sLRA2EXo4rfrHhNPA)
15 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» ўрта махсус ислом таълим муассасаси.
❕ Имтиҳон саналари ҳудудлардаги абитуриентлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
❗️ Маълумот ўрнида абитуриентлар ўзининг имтиҳон рухсатномасида кўрсатилган ҳудуддагина имтиҳон топшириши мумкин. Бошқа ҳудудларда қабул қилинмайди. Шу боис улардан ўзлари танлаган ҳудудда бўлишлари талаб этилади.
❗️Ҳурматли абитуриентлар! Қабул имтиҳонлари тўғрисидаги ишончли маълумотларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва диний таълим муассасаларнинг расмий саҳифаларида кузатиб боринг.
❔ Имтиҳон рухсатномасини олиш тартиби бўйича қўшимча маълумот берилади.
🖥 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz (https://t.me/qabulmuslimuz) телеграм саҳифасида кузатиб боринг.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
