АРАБ ТИЛИ СИНТАКСИСИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСОЛАРИ
22

Араб тилшунослигининг синтаксисга оид назарий асослари, аввало, жумла (الجملة) тушунчасини изоҳлаш ва уни грамматик нуқтаи назардан таснифлаш билан боғлиқдир. Араб наҳвий анъаналарида жумла – бу мантиқан тўлиқ фикрни англатувчи ва талаффуз қилиниши билан англашиладиган таркиб сифатида таърифланади. У ҳар доим бир ҳодисани, ҳолатни, воқеани ёки мавжудликни билдирувчи тузилма бўлиб, унда камида иккита таркибий қисмлар – субъект ва предикатга тенг келувчи бўлимлар мавжуд бўлади.
Араб грамматикасининг классик мактабларида жумла одатда иккига бўлинади:
Исмий жумла (الجملة الاسمية) – бу исм билан бошланадиган ва мавжудлик, ҳолат ёки сифатлиликни билдирувчи конструкция бўлиб, одатда мубтадаъ (субъект) ва хабар (предикат)дан ташкил топади.
Феълий жумла (الجملة الفعلية) – бу феъл билан бошланадиган, ҳаракат, ҳодиса ёки воқеани билдирувчи конструкция бўлиб, унда феъл (фаолият), фаол (бажарувчи) ва кўпинча мафъул (таъсир кўрсатилган унсур) мавжуд бўлади.
Наҳвий мактабларда айнан мана шу тасниф араб тили синтактик тизимининг пойдевори сифатида қаралган. Исмий жумла одатда барқарор ҳолат ёки доимий сифат билдирувчи гаплар учун ишлатилса, феълий жумла вақтга боғлиқ ҳаракат, воқеа ёки ҳолатни англатишда қўлланилади. Ушбу тафовут араб синтаксисининг семантик асосларига таянади.
Араб наҳвийларининг фикрича, исмий жумлада фикр “борлик”, “мавжудлик” асосида қурилади. Масалан;الولدُ مجتهدٌ – “Бола тиришқоқдир” – бу жумлада бола
ҳақида доимий сифат берилган.
Феълий жумлада эса фикр “ҳаракат” ёки “вақтга боғлиқлик” асосида – дарсни ёзди” – бу эса содир бўлган воқеани билдиради.
Бу икки жумла типи араб тили синтаксисининг асосий конструктив моделларидир. Улар орқали араб тилидаги бутун грамматик ифода тизими барпо қилинади. Жумла тузилмаларининг бу иккилик таснифи кейинчалик араб тилшунослиги тарихида бошқа синтактик бирликлар (атф, истисно, шарт-жавоб, сабаб – натижа ва ҳ.к.)ни таҳлил қилишда методик асос бўлиб хизмат қилган.
Замонавий араб тилшунослигида ҳам айнан шу икки жумла тури синтаксисда асосий икки модель сифатида сақланиб қолган ва ҳар қандай нутқий тузилма ана шу икки типдан бири ёки иккаласи аралашган ҳолатда қурилади. Айниқса, араб тили морфологияси билан боғланган ҳолатларда исмий жумлалар орқали барқарорлик ва ҳолат, феълий жумлалар орқали эса замон ва ҳаракат ифодаланган бўлади.
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқтувчиси Азизбек Турсунпулатов
