Имом Замахшарийнинг илмий сафарлари

29

Имом Маҳмуд Замахшарий (1075–1144) ўз даврининг йетук олимларидан бири бўлиб, илм-фан йўлида Шарқнинг кўплаб йирик илмий марказларига сафар қилган. Бу саёҳатлар давомида у ҳадис, наҳв (араб тили грамматикаси), луғацҳунослик, тафсир ва бошқа фанлар бўйича чуқур билим олган. У ўзининг сермаҳсул илмий фаолиятини бу сафарлар давомида шакллантирган ва бойитган.
Нишопур; Нишопур ўша даврда Шарқнинг муҳим илмий марказларидан бири еди. Замахшарий бу йерда араб тили грамматикаси ва ҳадис илми бўйича машҳур олимлардан таълим олган.
«كان الزمخشري قد درس النحو في نيسابور على يد كبار العلماء فيها»
(Замахшарий Нишопурда ўз даврининг йирик олимлари қўлида наҳвни ўрганган.)
Бағдод; Бағдод ўша даврда ислом оламининг енг йирик маданий ва илмий маркази бўлган. Замахшарий бу йерда ҳадис илмини машҳур шайх Aбу Мансур Наср ал-Хорисий ва бошқа олимлардан ўрганган. Бағдоддаги илмий муҳит унинг тилшунослик ва тафсирга оид қарашларини бойитган.
«وفي بغداد درس الزمخشري على يد الشيخ أبو منصور، وهو الذي أثر على فهمه اللغوي والتفسيري»
(Бағдодда Замахшарий Шайх Aбу Мансур қўлида ўқиб, унинг тилшунослик ва тафсирга таъсири катта бўлди.)
Макка; Замахшарий ўз ҳаётида икки марта Маккага сафар қилган. Биринчи сафарида у фиқҳ ва луғат илмини мукаммал ўрганган, иккинчи сафарида еса Қуръон тафсири бўйича илмий изланишлар олиб борган. Маккада яшаган даврида у “Жоруллоҳ” (Aллоҳнинг қўшниси) лақабини олган.
«أقام الزمخشري بمكة فترة طويلة حيث عمل على تفسير القرآن الكريم بناء على أصول اللغة العربية»
(Замахшарий Маккада узоқ вақт бўлиб, Қуръонни араб тилининг асослари асосида тафсир қилиш билан шуғулланган.)
Исфаҳон ва Марв; Исфаҳон ва Марв ҳам Замахшарийнинг илмий сафарлари давомида алоҳида ўрин тутган. Бу шаҳарлар ўша даврда араб тилшунослиги ва грамматикаси бўйича йирик марказлар еди. Замахшарий бу йерда ўз билимларини янада бойитиб, келажакдаги асарларига асос солган.
«زار الزمخشري مرو وأصفهان لاكتساب المعرفة في علوم اللغة والنحو»
(Замахшарий Марв ва Исфаҳонга тилшунослик ва наҳв илмларини ўрганиш учун ташриф буюрган.)

Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқтувчиси Aзизбек Турсунпулатов