Исломда фарзанд тарбияси

15

Muslim boy reading The Holy Koran in Mosque

Муқаддас динимизда барча нарсалар қаторида фарзанд тарбияси ҳам жуда муҳим ва маъсулиятли иш ҳисобланади. Аллоҳ Таоло фарзандни омонат ўлароқ ота-оналарга инъом қилиш билан бир қаторда, уларни елкасига тарбия номли бир вазифани ҳам юклади. Бу шундай тарбияки Роббисини танитмоқлик, ва У буюрган нарсаларга итоат этмоқлик каби эътиқодий масалалардан бошланади. Тарбияни негизига одоб ахлоқ тушунчалари ҳам киради. Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу борада ҳадиси шарифларда марҳамат қиладилар:

قال رسول اللهﷺ

«مَا نَحَلَ وَالِدٌ وَلَدَهُ نِحْلَةً أَفْضَلَ مِنْ أَدَبٍ حَسَنٍ»

“Ота ўз фарзандига чиройли одобдан яхшироқ совға бера олмайди.”

(Имом Термизий ривояти)

Яна бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади:

قال رسول الله ﷺ:

«أَكْرِمُوا أَوْلَادَكُمْ وَأَحْسِنُوا أَدَبَهُمْ»

“Фарзандларингизни эъзозланг ва уларни гўзал тарбия қилинг.”

(Ибн Мажаҳ ривояти)

Бу борадаги ҳадислардан кўплаб келтириш мумкин. Эътиборлиси шундаки динимиз фарзанд тарбиясини муҳим деб санаш билан бир қаторда, болаларга бўлган меҳр муҳаббатга, гўзал муомилада бўлишга ҳам чақиради. Тарбия қаттиққўллик билан эмас, балки, ҳалимлик билан гўзал аҳлоқ билан, Расулуллоҳнинг сийратлари асосида бўлишлиги жуда муҳим. Чунки ёшликдан динини севиб улғайган бола, миллатига мустаҳкам қўрғон бўла олади. Аксинча нафрат адоват билан улғайган бола, динига ҳам, миллатига ҳам мисли кўрилмаган ёмонликлар уруғини ёйиши мумкин. Шундай экан фарзандларимизни гўзал тарбия этмоқни ҳар бир ота-она муҳим санамоқлиги жамият келажаги учун муҳим дастак ҳисобланади.

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Муҳаммад Мирмахаматов