ЗАМАХШАРИЙНИНГ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ

17

Хоразм воҳаси азалдан жаҳон илм-фани ва маданияти равнақига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар юрти сифатида машҳур бўлиб келган. Айниқса, ўрта асрларда илм-фаннинг турли соҳалари бўйича самарали фаолият кўрсатган Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон ал-Беруний, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Ибн Мискавайҳ, Абу Наср ал-Ироқ, Абу Саҳл ал-Масиҳий, Абу Хайр ибн ал-Хаммор, Абу-л-Фатҳ ал-Мутарризий каби хоразмлик алломаларнинг довруғи бутун Мағрибу Машриққа тарқалган. Хоразм заминида таваллуд топиб фаолият кўрсатган ана шундай буюк алломалардан бири Маҳмуд Замахшарийдир.
Унинг тўлиқ исми Абу-л-Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад бўлиб, ҳижрий 467 сана, ражаб ойининг йигирма еттинчисида чоршанба куни (1075 йилнинг 19 март)да Хоразмнинг йирик қишлоқларидан бири – Замахшарда таваллуд топган ва шу боисдан ҳам Замахшарий нисбасини олган. Ушбу тахаллус унинг асарларида ҳам муқим шаклда ишлатилади. Замахшарийдек буюк зотнинг киндик қони тоъкилган Замахшар қишлоғи, алломанинг юрти боълганлиги туфайли ҳам, кейинчалик бутун дунйога донғи кетган қишлоққа айланди.
У Маккаи мукаррамада яшаган пайтида Искандариялик шогирди Шиҳобуддин Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ал-Моликийга қуйидаги мактубида ўзи ҳақида: “Мен Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Хоразмийман, кейин Замахшарийман. Хоразмнинг катта бир қишлоғи – Замахшарга мансубман. Замахшар туғилган қишлоғимдир”, – деб ёзган. Замахшарийдек буюк зотнинг киндик қони тўкилган Замахшар қишлоғи, алломанинг юрти бўлганлиги туфайли ҳам, кейинчалик жумлаи жаҳонга донғи кетган қишлоққа айланди.
Замахшарийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар, асосан, ўрта аср араб манбаларида, қисман олимнинг асарларида келтирилган. Бу тарздаги маълумотларни Ибн Халликон, Ибн ал-Анборий, Ёқут ал-Ҳамавий, Муҳаммад ал-Ёфиъий, Ибн ал-Жавзий, Жалолиддин ас-Суютий, Ибн ал-Қифтий ва бошқа араб муаллифларининг асарларида учратамиз. Мана шу муаллифлар келтирган далилларга таяниб айтиш мумкинки, Замахшарийнинг отаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, ўз даврининг саводли, тақводор, диёнатли кишиси бўлган. Аксар вақтини Қуръони Карим тиловати-ю, тоат-ибодат билан ўтказган ва Замахшардаги бир масжидда имомлик ҳам қилган. У хулқ-атвори яхши, ширинсухан ва ғоят меҳр-мурувватли киши сифатида эл орасида катта обрўга эга бўлган. Онаси ҳам тақводор ва фазилатли, маърифатли аёллардан бўлган. Замахшарий дастлабки билимини она юрти Замахшарда оъз ота-онасидан олган.Айрим тадқиқотчилар унинг оила аъзолари ҳам илмий фаолият билан шуғулланган бўлиши мумкинлигини тахмин қиладилар, аммо бу ҳақда аниқ тарихий далиллар сақланмаган.

Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқтувчиси Азизбек Турсунпулатов