Мусулмоннинг хулқи
19

Мўмин мусулмоннинг кўплаб сифати мавжуд бўлиб, бу мақола шу сифатлатдан бири, ўзидан шеригини устун қўйишдек юксак хулқ-атвори ҳақида бўлади. Шахс ўзидан бировни афзал кўриши комил инсоний сифатлардан ҳисобланади. Бу сифатга қуйидаги воқеа яққол мисол бўлади. Маккадан мусулмонлар Мадинага келганларида мадиналиклар уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиб ўзларида эҳтиёж бўлсада маккалик меҳмон диндошларига мол-дунёлари, уй- ойлари ва ўрни келганда баъзи аёлларини ҳам талоқ қилиб никоҳлаб беришган. Шу қилган ишлари туфатлик уларни “Ансорлар” яъни кўмакчилар, деб номланган. Ярмуд жангида ҳам мавзуга тааллуқли ибратли воқеа бўлиб ўтган. Бу жанг мусулмонлар билан Византия қўшини ўртасида бўлиб ўрган. Мусулмонлар ўттиз олти минг аскар билан Византиянинг икки юз қирқ минг аскарини ер тишлатишган. Шу жангда бир неча саҳоблалр яраланиб, чанқаб туришган пайтда сув келтирилади. Ибн Касир тафсирларида қуйидаги маъноларни келтирадилар: “Биринчи Икрима розияллоҳу анҳуга сув келтирилади. Икрима ўзлари ичмасдан ёнларидаги шерикларига узатишни буюрадилар. Иккинчи киши учинчисига узатишни буюради. Учинчиси Икримага олиб боринг, дейди. Сув кўтарган киши келиб қараса ҳаммалари вафот этишган бўлади”. Бу воқеада ибрат олиш учун, айтилмоқчи бўлган хулқ жуда юксак хулқ бўлиб уни амалда жорий қилиш учун кишини иймони мустаҳкам бўлиши кераклигига етарлик мисол борлиги ойдек кўриниб турибди. Хулоса қилиб айтганда, мусулмон киши барча тамонлама ўзидан бошқани устун кўрмоғи мақталган ва уни даражасини кўтарилишига сабаб бўладиган сифатлардандир. Мисол учун, бошқани одабда, саҳоватда, ибодатда ва яна бошқа кўплаб нарсаларда устун қўйиш мумкин. Роббимиз бизларни ҳам шундай мусулмонларга хос сифатлар билан зийнатласин!
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси ТУРДИБАЕВ АНАСХОН
