Нўмон ибн Башир ансорийнинг ҳаётларидан айрим лавҳалар
29

"Tiled dome of a mosque in Samarkand, UzbekistanMore images of same photographer in lightbox:"
Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳу, Мадиналик ёш саҳобалардан ҳисобланадилар. Оталарини исми Башир ибн Саъд, оналари эса Амро бинти Равоҳа бўлган. Нўмон ибн Баширнинг фазилатлари саноқсиз. Битта жуда машҳур сифатлари бор. Қуйида уни баён қилишга уруниб кўрамиз. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага саҳобалар билан кўчиб келишганда мусулмонлар сафида туғилишиб бир муддат бўлмай қолган эди. Аниқроқ айтганда ўн тўрт ой туғилиш содир бўлмаган. Шунда ансорлар (яъни Мадиналик мезбонлар)томонидан энг биринчи дунёга келган саҳоба Нўмон ибн Башир бўладилар. Шу воқеадан олти ой ўтиб муҳожирлар(Маккадан келган меҳмон саҳибалар) ичида Абдуллоҳ ибн Зубайр дунёга келадилар. Нўмон ибн Баширдан «Ҳадис» китобларида ривоятлар келган. Бу саҳобадан машҳур «Ҳалол очиқ ойдин, ҳаром очиқ ойдин. У иккисини ўртасида шубҳали ишлар бордир» ҳадиси ривоят қилинган. Барча «Ҳадис» китобларида, хоссатан Имом Насоийнинг «Сунан»ларининг «Тортиқлар, совғалар» бобида фақат бир воқеа турли ҳадислар билан ёритилган. Мавзунинг моҳияти битта, Нўмон ибн Башир туғилганларидан кейин оналари Амро бинту Равоҳа турмуш ўртоғи Башир ибн Саъдни туғилган ўғлига ҳадя беришга ундайди. Охир оқибат хотини қўймай сўрайверганидан кейин маълум бир туҳфа берадилар. Амро яна қўймай бу берган нарсасига Росулуллоҳни ҳам гувоҳ қилишини сўрайди. Башир Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб туҳфа берганини ва бу ишга гувоҳ бўлишларини сўраганда Муҳаммад алайҳиссалом: «Бундан ўзга фарзандларинга ҳам бердингми?» деб сўятдилар. Шунда Башир: «Йўқ», дейди. Жанобимиз: «Ундай бўлса мени гувоҳ қилма. Мен зулмга гувоҳ бўлмайман», дедилар. Бошқа ривоятда: «Фарзандларинг орасида одалат қилинглар, фарзандларинг орасида одалат қилинглар», дедилар. Ҳадис фанига қизиққан кишилар Имом Насоийни китобларига бир назар соладиган бўлса «Туҳфалар китоби» фақат шу мавзудаги ҳадислар билан тўлалигини кўради. Нўмон ибн Баширдан жами бўлиб 124 та ҳадис ривоят қилинган. Бу буюк саҳоба ҳаётларини охирида айрим фитнали воқеалар бўлгани учун шу фитна сабабидан вафот этганлар. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло Ўзи барча саҳобалардан рози бўлсин.
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси ТУРДИБАЕВ АНАСХОН
