Тўлаб бўлмас қарзлар!

13

Кичик ўғли кириб келганида онаси идиш юваётган эди. Боласи бир варақ қоғоз узатди-да: Бу қилган ишларимни ҳисоб-китоби, онажон!, деди. Она қўлларини артиб, ўғлининг қўлидан қоғозни олди. Шундай қилиб у вароқда: овқат столини тозалаганим учун бир доллар, боғдаги гулзорни парваришлаганим учун икки доллар, мактабда беш баҳо олганим учун уч доллар, деб ёзилган экан. Онаси лом мим демай ошхонадаги стулга ўтириб олдида ўғлини ёзган хатини остидан мана бундай ёза бошлади: Тўққиз ой текинга қорнимда кўтардим, сени дунёга келтирар эканман, ўлимни ҳис қилиб кўрдим, сени текинга дунёга келтирдим, ҳар кеча сени эмизиш учун турдим, ҳар куни овқатингни пишириб кирларингни текинга ювиб бераман, хонангни тартибга келтириб бераман, касал бўлсанг текинга қарайман. Мен эмасмидим баҳо олишингдан аввал сенга уй вазифасини тайёрлашда текинга ёрдам берган?

Ҳикоя рамзий холос. Аслида содир бўлмаган. Аммо буни келтиришдан мақсад бу ерда тўлаб бўлмас қарзлар ва унутилмас вазиятлар бор эканини англамоқ керак. Ота-онага яхши муносабатларда бўлишни ўзи етмайди. Бундан ташқари узиб бўлмас қарзлар бор. Қолаверса самовий динлар, гўзал ахлоқ ва соғлом ақл-идрок бунинг дек ҳақларни тасдиқлаган.

Бир киши кексайиб қолган онасини елкасига кўтариб ҳаж, тавоф, Сафо Марвада айлантирди шайтонга тош отиш амалини қилдирди. Сўнгра Абдуллоҳ ибн Умарни олдиларига келиб бўлган воқеани айтиб берди ва у зотдан: Онамни ҳаққини адо қилдимми?, деб сўради. Абдуллоҳ ибн Умар унга: Онангни тўлғоқ пайтидаги битта чеккан дардини ҳам оқлай олмадинг!, дедилар.

Олижаноб, инсофли киши ўзига қилинган яхшиликка энг кичик фурсатдан фойдаланиб заррача бўлса  ҳам жавоб қайтаришга уринади. Яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтариш пайғамбарлар хулқидан ҳисобланади. Мисол учун, Пайғамбар алайҳиссалом Тоифда тош бўрон қилиниб Маккага қайтиб келган кунлари мушриклар у зотни Маккага киритмаслигини билдилар. Битта чора қолган эди. У ҳам бўлса бирон бир қувватли, гапи ўтадиган кишини ҳимоясига кирмоқ бўлган. Мутим ибн Адий ҳимоясига олиши учун одам юбордилар. Мутим бу таклифни қабул қилда ва болаларию қавмидаги чавандоз аскарларни олдига чақириб: Сизлар уйим атрофини ўраб туринг!, деди. Сўнгра Набий алайҳиссаломни уйига киритди. Чиқиб инсонларга: Эй Қурайшликлар мен Муҳаммадни ҳимоямга олди, унга ҳеч ким яқинлашмасин!, деб баланд овозда эълон қилди.

Бадр жанги бўлиб ўтгандан сўнг бир неча Қурайшликлар асир тушди. Пайғамбар алайҳиссалом асирларга қарата: “Агар Мутим ибн Адий тирик бўлганида, мен билан бу ярамас кимсаларни озод қилиш ҳақида гаплашганда, уларни қўйиб юборардим”, дедилар.

Бу тарихдаги садоқатнинг энг ёрқин намуналаридан биридир. Сизга қилинган яхшиликни қайтаришга имкон берадиган онлар бўлмаслиги мумкин. Лекин муҳими, қилинган яхшиликни унутмаслик керак!

Ифк воқеасида Оиша онамизнинг ҳузурларига бир ансор аёл кирди ва онамиз билан бирга бир оғиз сўз айтмай кўп йиғлади! Оиша розияллоҳу анҳо: Аллоҳга қасамки, умрим давомида уни унутмайман, деб айтардилар. Оиша онамиз у аёл қилган иши фақатгина бир неча томчи кўз ёшлари бўлса ҳам, уни унутмадилар.

Каъб ибн Молик Табук жангида қатнаша олмай ортда қолган эдилар. Жангдан кейин Пайғамбар алайҳиссаломнинг ортда қолганлар билан сўзлашмасликлари ва на саломлашмасликлари қарори чиққанида  Каъб ибн Молик ер юзига сиғмай қолдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло Каъбнинг қалбида ихлос борлигини билгани учун тавбасини қабул қилди. Масжидга қувонган ҳолда кирганида Талҳа унинг олдига югуриб келиб, қучоқлаб олди! Каъб ибн Молик: Талҳ Менга қилган бу ишини ҳеч қачон унутмайман, дер эди.

Толҳа қилган иши  дўсти оқлангани учун шундай бир марта қушоқлаш бўлса ҳам Каъб бу самимийликни умр бўйи унутмади!

Қарз — бу шунчаки пул олди берди қилиш эмас. Қарз — бу қалб синган лаҳзада яхши сўз айтиш, қайғули лаҳзада тасалли бериш, ожизлик лаҳзасида мадад бериш, адашиб қолган дақиқада йўл-йўриқ кўрсатиш, мулоҳаза сўраган пайтда насиҳат қилиш, азадор бўлган вақтда юпатишдир.

Юқоридагилар  тўлаб бўлмас, бироқ унутиш ҳам уят ҳисобланадиган қарзлардир.

Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси ТУРДИБАЕВ АНАСХОН