СЕҲРНИНГ ТУРЛАРИ
18

Ҳаётда сеҳр жуда кўп учраганлиги учун уламолар сеҳрни навларини аниқладилар ва оммани огоҳлантириб мазкур маълумотларни келтирдилар:
- Ақлни олмоқ, довдиратмоқ ва алдов. Бу турдаги сеҳрни баъзи фокусчилар амалга оширганлар. Масалан: Бир чумчуқни ёки кабутарни сўйиб курсатади сўнгра эса уни учиб кетганлигини кўрсатади. Бу унинг ҳаракатини енгиллигидандир, фокусчида иккита чумчуқ бўлган бўлиб сўйилгани учиб кетгани эмас. Фокусчи сўйилганини яширган ва иккинчи учиб кетганини кўрсатган. Бу турдаги сеҳр билан кўпинча Фиръавннинг сеҳргарлари шуғулланган.
- Яширин тил бириктириш йўли билан бўлган фолбинлик ва аррофлик. Бу турдаги сеҳрни баъзи аррофлар ва фолбинлар амалга оширганлар. Улар инсонларнинг сирларидан огоҳ бўлиш учун баъзи инсонларни вакил қилганлар. Вақтийки, ўша сирни эгаси келса фолбин уни ўша сирини хабарини берган, шунда инсонлар фолбинни бу сўзи шайтонларни ва жинларни сўзлари, фолбинлар ва аррофлар овраш ва пуфлаш орқали уларга уланади, улар эса фолбинларга ғайб нарсаларни хабарини беради. Шунинг учун инсонлар уларни тасдиқ қиладилар. Бу ҳеч нарса эмас магар фолбинлар инсонлар билан яширинча тил бириктириши халос.
Ҳақиқатда инсонлар мана шу маълумотларни фолбинларга тайёрлаб берадилар.
Имом Жассос айтади: Мансур Ҳалложнинг фирибгарликларини кўпи яширинча тил бириктириш билан бўлганди дедилар. У бир жамоа одамлар билан тил бириктириб, келишиб оларди, одамлар эса нонларни ва меваларни Мансур Ҳаллож тайин қилган жойга кўмиб қўяр эдилар. Сўнгра, дўстлари билан чўлларда йўрар эди ва мана бу чуқурни ковла деб буюрар эди. Шунда яшириб қўйилган нон ва мевалар чиқар эди, одамлар эса бу ҳолатни кўриб каромат деб ҳисоблар эдилар.
- Бузғунчилик, зимдан хабар беришлик ҳамда чақимчилик йўли билан бўлган сеҳр. Бу турдаги сеҳр инсонлар ичида жуда кенг тарқалган. Ҳикоя қилинишича, бир аёл киши эру хотинни ўртасини бузиш мақсадида аёлни олдига келади ва унга сенинг эринг сени ёқтирмай қолган бошқа бир аёлни сени устингга хотин қилиб олмоқчи деди. Шунда аёл жазавага тушди ва сеҳргардан буни иложи борми деб ёлворди, иложи бор деди сеҳргар фақат бир шарти шуки, эринг уйқуда вақтда уста арра билан эрингни тамоғидан учта соч кесиб олиб келасан, мен эса уни сенга тезда сеҳр қиламан шунда эринг сени ташлаб бошқасига уйлана ололмайди деди. Аёл рози бўлди, сўнгра сеҳргар аёл ўша аёлни эрини олдига борди ва шундай деди: Сенга раҳмим келаябди шунинг учун сенга бир сирни айтаман хотининг бир эркакни ёқтириб қолган сендан қутулиш учун сени суймоқчи, ишонмасанг бугун ўзингни уйқуга солиб ётгин гапларимнм рост эканлигини ўз кўзинг билан кўрасан деди. Аёлнинг эри сеҳргар айтгандек кузатди ва ўзини уйқуга солди хотини ногоҳ қўлини чўзиши билан ўрнидан туриб уни ўлдирди. Бу ҳолатдан хабар топган аёлнинг қариндошлари келиб аёлнинг эрини ўлдирди ва шу билан бир оила тугади.
- Айёрлик, Ҳийлакорлик ва Найрангбозлик: Бу турдаги сеҳр инсонни ақлига таъсир қилувчи баъзи бир дорилар билан таомлантирмоқликдир ёки фикрга ва зеҳнга таъсир қилувчи баъзи бир озуқаларни бермоқлик билан амалга ошадиган ишдир. Масалан: Эшакнинг бош миясини таом қилиб бериш, агарда бирор инсон шу нарсалар билан таомлантирилса уни ақли йўқолиб қолади ва бошқа тиб китобларида маълум ва машҳур бўлган дорилар қўшиб берилса тез англаб олиши озаяди. Агарда уни инсон тановвул қилса ўзини носоғлом одамдек тутади. Шунда инсонлар бунга телбалик ёки жиннилик пайдо бўлибди ёки сеҳрланибди, сеҳр таъсир қилибди деб гапирадилар. Эй фуқаролар сизлар кўриб турибсизларки, буларнинг ҳаммаси сеҳрни кўз боғлашликка, алдашга, тил бириктиришга, чақимчилик қилишга ёки ҳийлакорликка мансуб ишлар билан қилаётганлигини гувоҳи бўлиб турибсизлар. Инсонлар сеҳргарларни жисмларга таъсир қилаётганлигини ёки узоқ масофани тезда босиб ўтишини умуман кўрмаябдилар. Ҳеч бир замонда сеҳргар бундай ишга қодир бўла олмаган.
Абу Бакр Жассос айтади: Албатта сеҳгарларнинг бу ишлари фирибгарлик ва ҳийлалардир, инсонлар ўйлагандек ҳақиқат эмас. Агарда сеҳргар ёки куф – суф қилувчи инсонларга наф ёки зарар келтиришга қодир бўлганида ёки осмонга учиб кетиш, ғайб нарсаларни билиш, узоқ шаҳарларни хабарини билишлик, йўқолган нарсаларни билиш, ўғирланган нарсаларни хабарини билишлик ёки биз заиф бўлган нарсаларда улар қодир бўлганларида эди, конларни ва бойликларни топиб олиб инсонларнинг қўлидаги озгина чақага муҳтож бўлиб куннинг иссиғида ёки совуғида тиламчилик қилиб умрларини ўтказмас эдилар. Ҳурматли фуқаролар, Аллоҳ ҳар биримизга ақл неъматини бериб қўйган уни ўз ўрнида ишлатиш вожибдир. Ҳар бир ишда зукколик, ақллилик, тафаккурлик талаб қилинади. Сиз аввало ўзингизни сўнгра келажак авлодни ҳам бу фитналардан асраган бўласиз. Аллоҳ барчамизни Ўзи асраб, Ўзи рози бўладиган ишга ҳидоят қилсин.
Абдуғани БОЗОРОВ
Хожа Бухорий ислом таълим муассаси
Тафсир фани ўқитувчиси
