ЁШЛАРГА ИЛМ ВА ОДОБ ҚАНЧАЛИК МУҲИМ

45

Фарзанд  неъмати билан сийлаган Роббимиз жалла ва алога ҳамду санолар ва суюкли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду тахийётлар бардавом бўлсин.

Билинг, албатта фарзанд тарбияси зарур ва муҳим  ишлардан саналади. Болалар ота оналари бағрида омонатдирлар, уларни қалблари жуда пок турли  нақш ва суратлардан ҳоли уларни қалби ҳар қандай нақшни қабул қилади, шу сабабдан уларни қалбини энг гўзал ва чиройли нақш -суратлар билан безамоқлик ота -оналарга вожиб амаллардан саналади.

Аллоҳ таоло оятида:

  قال الله تعالى ؛يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ؛

Яъни: “Эй иймон келтирганлар ўзингизни ва аҳли аёлингизни ўтдан сақланг”. (Тархим 6-оят)

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу, бу ояти каримани уларга одоб ва таълим  беринг деб тафсир қилдилар. Албатта ота фарзандини дунё ва охират ўтидан сақламоғлиги, уларни гўзал хулқли ва ёмон одатлардан ҳоли қилиб тарбия қилмоқлик билан бўлар экан.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

فال رسول الله صلى الله عليه وسلم؛(ما نحل والد ولده نحلة أفضل من أدب حسن يفيده إياه أو جهل قبيح يكفه عنه ويمنعه منه).

Яъни: Ота фарзандига ҳаётда зарур бўлган гўзал одобдан кўра, авфзалроқ ёки бола ундан узоқ бўладиган нодонлик кобохат зараридан огоҳ қилдиганчалик нарса бермади, деб марҳамат қилдилар.

Ота аввало уларни ҳаёли-иболи омонатдор  қилиб тарбияламоғлиги керак, шунда фарзанд ёлғиз қолганда ҳам баъзи бир ёмон одатлардан узоқ бўлади.

Абу Хурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

روى البخاري ومسلم عن أبي هريرة، رضي الله عنه، قال: قال النبي صلى الله عليه وسلم: (ما من مولود إلا يولد على الفطرة، فأبواه يهودانه أو ينصرانه، أو يمجسانه،

Яъни: Ҳар бир чақалоқ фитратда туғилади ва албатта унинг ота-онаси яҳудий бўлса, яҳудий ёки насроний бўлса, насроний ёки мажусий бўлса мажусий қилади, дедилар.

Албатта оиладаги муҳит фарзандни чиройли тарбия топишда муҳим рол ўйнайди. Хусусан таомланишлик учун дастурхон атрофида жамланган вақтда. Бунга оддий мисол, дастурхонга таом келтирганда энг аввал оиланинг ёши улуғларни бошлаб бериши болаларда, ота-онага ва катталарга бўлган ҳурмат ҳисси уйғотади ва бисмиллаҳ билан, ўнг қўл билан бошлаши ва таомини олдидан олиб ейиши, таом келадиган  томонга ва овқатланаётган кишиларга ҳадеб қарамаслиги оиласидагилардан ўрганади. Чунки бир луқма таомга термилиши ёки унга таъма қилиш  инсоний сифатлардан эмас эканлигини билиб ҳаёт давомида тушуниб бундай номақул ишлардан ўзини эҳтиёт қилади.  Одамлар  орасида бир гап бор беодоб фақир болалар олдида чўнтакка қўл солиб бўлмайди. Чунки улар бирор нарса умидида қўлинга қарайди бундай одатлар мусулмон фарзандининг одати эмас, балки оч итларда бўлади, чунки итлар бир луқма учун эгасига қанча таъма  қилади ва унга интизор бўлиб қарайди.

Демак оилада  ҳар бир ҳолатга эътибор қаралса фарзандда ота-онага ва катталарга ҳурмат, инсонларга яхшилик қилиш фазилат, таъма қилиш қанчалик хорлик эканлигини билади ва булардан хазар қилиб, ўзига олий жанобликни касб қилади.

Ва яна тарбиянинг йўлидан бири, болаларнинг ўйиндан тўсиб фақат бир ишга мажбурлашлик  ҳам уларни безишга олиб келади бу ҳолатда фарзанд ундан қутилиш учун хийла ва алдов йўлига ўтади. Шундай экан асло бунга йўл қўйиб бўлмайди. Хийла, хиёнат, ўғирлик, ҳаром луқмалар қанчалик зарар шармандалик хорлик эканлигидан болаларни огоҳлантириб боришимиз  вожиб бўлади.

Ёшлар бизни келажагимиз  уларни тарбияси нафақат битта оила учун балки жамият учун зарур  кечиктириб бўлмас ишлардан саналади.

Тарих бунга гувоҳ, бир одобли бола, ўзини илми ва тиришқоқлиги туфайли юрт байроғини жаҳон майдонларида юқорига баланд кўтаради, бундай матонат жасурлик билан бутун дунёда миллатни шаъни ва қадрини олий қилади, Аллоҳ сақласин! Ноқобил фарзанд бўлса борми, бир дона  ёмон феъли билан бутун миллатни бошини эгиб қўяди, шундай экан усиб келаётган  ёш авлодларга бепорволик килишлик мусулмон кишинг иши эмас, лоқайдликни оқибати ёмон бўлади.

Бир жамоа кишилар сафарни қасд қилишиб кемага миндилар ва кемани бўлишиб олишди улардан бири кемани теша бошлади, унга одамлар эътибор бермади оқибатда кема тешилди, тарбиясиз нодон инсон ўзини ва бошқаларни ҳам сувга чўкишига сабаб бўлди.

Бу воқеадан маълум бўладики, менга нима дейишликни ўзи, келажак авлод учун катта жиноят. Бир кўзи ожиз инсон йўлида чох бўлса биз уни огоҳ қилмасак қани инсоф қани диёнат.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

ابن عمر، عن النبي — صلى الله عليه وسلم — قال:»إن لكل شجرة ثمرة، وثمرة القلب الولد،

Яъни: Ҳар бир нарсани меваси бўлгани каби болалар қалбни мевасидир, дедилар.

Бу қалб меваларини бандага Роббиси томонидан берилган улуғ неъмат экан, эътибор берганмизми? Кўп неъматлар фақат дунёнинг  ўзига хос бўлади, фарзанд неъмати эса икки дунё учун экан, дунёда ватан сарҳатларини душмандан ҳимоя қилади. Кексаликда белга қувват бўлади. ота- она дунёдан ўтганда эса уларни хаққига дуо ва хайр садоқатлар қилади ва наслини давомчиси бўлади.

Одоб бир улуғ фазилатки, Аллоҳ таолони набийлари ҳам ундан бехожат бўлмадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқ одобларини гўзал бўлишини Аллоҳ таолодан ялиниб сўрардилар, биз мўминларга ҳам лозим бўладики: Эй Роббим, хулқ одобимни чиройли мукаммал қилгин, деб  дуо қилишимиз лозим бўлар экан.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат килдиларки:

ما أخرجه البيهقي وغيره عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إنما بعثت لأتمم مكارم الأخلاق

Яъни:  Мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилганман, дедилар.

Аллоҳ таоло Набийларини ва билимли ақл эгаларини ҳам одоб билан безади.

Демак, фарзандининг тарбияси гўзал бўлиши омиллари бор экан, аввало отани ўзи оталик номига мансуб бўлиши керак, ўйлаб кўрайлик, ота ўзида йўқ  нарсани боласига қандай беради, бу боради соволлар жуда кўп.

Эй Роббим, бизларни иймонимиз тақозо қилган амалларга муваффақ қил, фарзандларимизни кўрганда кўзлар қувонадиган одоб ахлоқ соҳибларидан қил! Амин.

 

Мирзоназар ХУСАНОВ

Хожа Бухорий ислом ўрта махсус ислом таълим талабаси