Битирувчилар ишга тақсимот қилинди
29

Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланмоқда.
Шу муносабат билан 2025 йил 16 апрель куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2024–2025 ўқув йили битирувчи талабаларини иш билан таъминлаш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масжидлар бўлими, таълим ва илмий тадқиқот бўлими, кадрлар билан ишлаш бўлими масъул ходимлари ҳамда таълим муассасаси раҳбарияти иштирокида ўтказилди. Масъул ходимлар томонидан юртимизда хоссатан, диний маърифий соҳадаги ислоҳатлар ва янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.


Йиғилишда асосий эътибор битирувчи талабаларни ишга тақсим этиш масалаларига қаратилиб, кейинги фаолиятида эътибор бериш керак бўлган ишлар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, таълимни юқори босқичларда давом эттиришни истаган битирувчилар учун ҳам кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида битирувчиларнинг келгусидаги фаолиятларига омад ва тилаклар билдирилди.
