ҲОРУТ ВА МОРУТ НОМЛИ ИККИ ФАРИШТАНИ ИМТИҲОН УЧУН КЕЛГАНЛИГИ
28

Аллоҳ ўзининг бандаларига ҳамма нарсани шарт ва шароитларини тўғри қилиб унга эргашиш учун ҳам шарт ва шароитларни тўғрилаб қўйганлигини сабаби инсонлар сеҳр билан мўъжизани ўртасини ажратолмадилар. Бир тарафдан Пайғамбарлар мўъжиза кўрсатдилар ва халқни ўзларига эргаштириш учун мўъжиза орқали даъват қилдилар. Бир тарафдан эса сеҳргарлар сеҳрларини намоён қилиб халқни чалғитдилар, натижада одамлар сеҳр билан мўъжизани ўртасини ажратолмай қолдилар. Шунда Аллоҳ сеҳр билан мўъжизани ўртасини ажратиб олишликлари учун Ҳорут ва Морут номли икки фариштани имтиҳон учун келтирди. Бунга жуда катта эҳтиёж пайдо бўлди, шунинг учун фариштами, инсонми фарқи йўқ икки хил қавл бўлиб иккиси ҳам бир бирини қўллаб қувватлаб келади.
Баъзи муфассирлар Ҳорут ва Морут қиссаси ҳақида келтирган гаплар, Алий, Ибн Аббос ва бошқалардан деб келтирган ривоятлар ҳаммаси яҳудларнинг ёлғон ва тўқима гаплари бўлиб, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирон саҳиҳ хабар ривоят қилинмаган. Шунинг учун баъзи уламолар Ҳорут билан морут икки солиҳ киши бўлган деган қавллар ҳам мавжуд.
Демак, бир ривоятда фаришта бўлса бир ривоятда фаришта эмас балки икки солиҳ киши деган қавллар мавжуд бўлганлиги учун бу масала ихтилофли масала бўлиб қолди. Ихтилофли деганда бу нотўғри эканда деган хулосага борилмайди, фақат фаришта ёки инсон деган қавлда ихтилоф мавжуд.
Қуръон ояти шак – шубҳасиз далил бўлади. Сеҳрни ҳақ эканлигига ва мўъжиза билан сеҳрни фарқини ажратиш учун Аллоҳ уни бандаларга таълимотини билдириш мақсадида барча инсонларни огоҳлантириш учун оятларни нозил қилиб қўйганлиги инкор қилиб бўлмас далилдир.
Сеҳр билан мўъжизани ажратиш деганда шунга эътибор қаратишлик керакки Пайғамбарлар мўъжиза кўрсатиб, динга даъват қилсалар, сеҳргарлар сеҳр қилиб уларни диндан чалғиттилар. Натижада одамлар қайси бири ҳақ эканлигини билмай қолдилар. Ўртадаги ноҳақликни ва ботилликни олиб ташлаб бандаларга ҳақиқий нарсани билдириш мақсадида Аллоҳ сеҳрни ўргатти халос. Хулоса ўзингиздан нима қилсангиз ихтиёрингиз имтиҳондан ўтишликда хушёр бўлинг.
Шундан маълум бўлдики, банда сеҳрга берилиб кетмаслиги ва унинг таъсири остига тушуб қолиб афсус қилмасликлари учун меҳрибон зот ўн тўрт аср олдин бизни ва сизни огоҳлантирди.
Ҳофиз Ибн Касир “Тафсир”ида (1/248) айтади:
“Ҳорут ва Морут қиссаси ҳақида ворид бўлган ҳадислар ва асарлар ҳосиласи ўз тафсилотида Бану Исроил хабарларига қайтади. Чунки, улар ичида санади содиқ ва масдуқ зотга (яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга) етиб борадиган бирон бир саҳиҳ ва маъруф ҳадис йўқдир”.
Қуръон сиёқи (оқими)нинг зоҳири – қиссани қисқача тарзда, чўзмасдан келтиришдир. Биз Қуръонда келган нарсалар билан Аллоҳ ирода қилган нарсага иймон келтирамиз, ишнинг ҳақиқатини Аллоҳ билувчироқдир.
Аммо, Қуръоннинг сариҳ лафзида келганидек, икки фариштанинг одамларга сеҳрни таълим беришлари имтиҳон ва синов бобидан бўлган эди.
Аллоҳ бандаларини Ўзи истаган нарса билан имтиҳон қилиши мумкин. Мана, Аллоҳ барча ёмонликнинг масдари бўлган Иблисни яратди ва бандаларни унга эргашишдан қайтарди ва огоҳлантирди. Толут қўшинини анҳордан сув ичмаслик билан имтиҳон қилди. Мазкур икки фаришта ҳам одамларга сеҳрни таълим беришларида Аллоҳга осий бўлмаган, балки Аллоҳга итоат қилган эдилар. Сабаби, улар Аллоҳ томонидан бандаларга имтиҳон ва синов бўлиши учун шу ишга буюрилган эдилар.
Давоми бор….
Абдуғани БОЗОРОВ
Хожа Бухорий ислом таълим муассаси
тафсир фани ўқитувчиси
