Мазҳаблар орасидаги фарқлар ва уларнинг манбалари

21

Кўпчилик манбаларда сунний мазҳаблар ўртасида ихтилофларнинг сабабларини қуйидагича келтирилади:

Араб тили лафзларини маъно жиҳатдан ҳар хиллиги.

Ровийларнинг ҳар хиллиги ва ҳадисларнинг фақиҳга етиб келишида фарқнинг мавжудлиги.

Шаръий масдарларнинг бир-биридан фарқи борлиги.

Усул қоидаларининг бир-биридан фарқ қилиши, (носих, мансух, ва ҳукм ва ғайри ҳукм оятлар).

Қиёс билан ижтиҳод қилишдаги  мужтаҳидларнинг фикри ҳар хиллиги.

Мавжуд далиллар ўртасида ҳукмларни бир-биридан оғир келиши ва ҳукмига тескари келиши.

Ҳанафий мазҳабининг ҳукм чиқариш манбалари:

  1. Қуръони карим;
  2. Суннат, ҳадислар;
  3. Саҳобийларнинг сўзи;
  4. Ижмоъ;
  5. Қиёс;
  6. Истиҳсон;
  7. Урф.

Шофеий мазҳабининг ҳукм чиқариш манбалари:

  1. Қуръон;
  2. Суннат, ҳадис;
  3. Ижмоъ;
  4. Қиёс.

Моликий мазҳабининг ҳукм чиқариш манбалари:

  1. Қуръон;
  2. Ҳадис;
  3. Ижмоъ;
  4. Қиёс;
  5. Саҳобалар фатволари;
  6. Истиҳсон;
  7. Масолиҳу-л-мурсала.

Ҳанбалий мазҳабининг ҳукм чиқариш манбалари:

  1. Қуръон;
  2. Ҳадис;
  3. Қавлу-с-саҳоба;
  4. Ижмоъ;
  5. Қиёс;
  6. Истисҳоб;
  7. Масолиҳу-л-мурсала.

        

Хожа Бухорий ўрта махсус имлом таълим муассасаси

Ўқитувчиси Қодиров Омон